UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16Дунёнинг иккинчи ракеткаси Shanghai Masters`да муваффақиятли старт олди 0 18:55Бу қизиқ! 29 бор Гиннес рекордлар китобига киритилган ўзбек полвони ҳақида эшитганмисиз? 0 18:34Адесанья Стрикленд билан реванш жангиги истамоқда 0 18:13Ўзбек ва жаҳон футболи ҳамда футзали юлдузлари ўртасида учрашувда мухлислар 18 та гол кўришди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:52Матиасдан чемпионлик камарини тортиб олган Лиам Паронинг илк рақиби ва жанг санаси маълум + ПОСТЕР 0 17:31"FIA Motorsport Games 2024" турнири учун таркибимиз эълон қилинди 0 17:1038 ёшли Альдо: "Мақсадим - UFC чемпионлиги!" 0 16:49"Ювентус" майдонга тушмай маош олаётган юлдуздан қутилмоқчи 0 16:28Стол теннисчиларимизнинг Осиё чемпионати учун таркиби маълум 0 16:07Тўрт нафар аралаш яккакураш устамиз Octagon 64 турнири прелим кардида жанг қилади 0 15:46Алекс Перейра Халил Раунтри билан жанг учун ўз режасини айтди 0 15:25"Барселона" ва "Nike" ўзаро келишувга эришди 0 15:04Доминик Тимга Niki Awards соврини топширилди 0 14:43Илия Топурия Ислам Махачевни октагонга чорлади 0 14:22"Ҳумо" сафига яна бир тажрибали ҳужумчи келиб қўшилди 0

16 янв 20:51
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Жонс, Ковингтон, Усман ва бошқалар. «Олтин» учун қадрдон дўстликдан душманга айлаган UFC жанглари (ТОП-5)

Хабарингиз бор, Тошкент вақти билан 23 январь куни тонгда UFC 270 кечаси бўлиб ўтади.

Кечанинг марказий жангида оғир вазн тоифасида UFC камари соҳиби Френсис Нганну даъвогар, вақтинчалик чемпионлик камари соҳиби Сирил Ганга қарши октагонга кўтарилади. Бу жангчиларнинг жанги узоқ вақтдан бери кутилмоқда. Сабаби, улар авваллари битта залда ва битта мураббий қўл остида шуғулланишган. Қисқаси, улар ўзаро яқин дўстлар эди. Бироқ уларнинг дўстлиги UFC олтин камари йўлида ўзаро рақиб ва душманликка айланди.

 Бундай воқеалар UFC'да бир неча маротаба содир бўлган ва ҳозир улар орасидаги энг сараларини эслатиб ўтамиз.

Камару Усман — Гильберт Бернс

Усман ва Бернснинг дўстлиги деярли ўн йил давом этган. Улар ўзаро 2012 йилда танишишган. Дастлаб Камару ва Гильберт "Blackzilians" залида, кейинчалик эса Сенфордда биргаликда машғулот олиб боришган. Гильберт Усманга нисбатдан бир йил аввал UFC'га келган, бироқ Камару анча дадил ҳаракат қилиб, тўрт йил ичида чемпионлик камарига етиб келган. 

2020 йилда эса Камару шерикларидан воз кечиб, бошқа залга ўтиб кетишга қарор қилади. Бу орада эса Гильберт чемпионлик камарига асосий даъвогарга айланди ва 2021 йилнинг февралида собиқ дўстлар ўзаро жанг қилишлари аниқ бўлди. UFC 258 кечасининг марказий баҳсида даъвогар илк раундда яхши ҳаракат қилди, бироқ кейинги раундда Камару ўзига келди ва рақибини учинчи раундда нокаут қилди ва чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолди. Жанг якунлангандан сўнг Камару Усман ва Гильберт Бернс октагонда бир-бирларига миннатдорчилик билдиришган.

Коди Гарбрандт — Ти Жей Диллашоу

Ҳа, бу икки душман авваллари биргаликда машғулот олиб боришган ва доим биргаликда спаринг жангларида иштирок этишган. 

Дастлаб Ти Жей "Team Alpha Male" залидан кетди, кейинчалик эса Юрайя Фейбер томонидан ҳайдалди. Шундан сўнг Диллашоу ва Гарбрандт ўртасидаги зиддиятлар пайдо бўлади. Коди собиқ дўстини хоинликда айблайди ва улар бир-бирларига «тош» отишни бошлайди. Бу воқеалардан бир ярим йил ўтиб, улар ўзаро юзма-юз келишди. Бу воқеа The Ultimate Fighter 25'да рўй берди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам жамоаларга бош мураббий бўлишди. Бу кўрсатувда Диллашоу келажаги порлоқ ҳисобланган Крис Холдсвортга қарши спаринг тушади ва рақибига жиддий жароҳат етказиб, унинг келажагига нуқта қўйди. Бу эса Диллашоу ва Гарбрандт ўртасидаги низони янада оширди. Шундан сўнг ниҳоят жангчилар октагонда тўқнаш келишди. Улар икки марта жанг қилишди ва ҳар иккисида ҳам Ти Жей ғалаба қозонди.

Тито Ортис — Чак Лидделл

UFC 2004 йилга келиб, ММА оламининг энг кучли ташкилотига айланганди. Шу сабабли ҳам уларга навбатдаги супер тўқнашув керак бўлди ва улар оғир вазн тоифасида собиқ дўстлар Тито Ортис ва Чак Лидделл ўртасидаги жангни ташкилаштиришига киришишди.

Лидделл Ортиснинг аввалги жангларида тайёрланиши учун ёрдам берган ва унинг асосий спаринг рақиби сифатида қараларди. Бироқ яна ўша камар аввалги дўстлар ўзаро жанг қилишларига мажбур қилди. 2004 йилда бўлиб ўтган илк жангда Чак рақибини иккинчи раундда нокаут қилишга эришганди. 2006 йилда бўлиб ўтган реванш баҳсида ҳам Чидделл рақибини мағлуб этишни уддалаган. Уларнинг дўстдан душманга айланиши жуда кўпчилик учун қизиқ эди ва тарихда илк бор ташкилот 1 миллионта пуллик PPV трансляциясини сотишга эришганди.

Колби Ковингтон — Робби Лоулер

Навбатдаги собиқ жамоадошларнинг ўзаро жанги. Ҳар икки жангчи ҳам "American Top Team"да машғулот олиб боришган. Бироқ бир воқеадан сўнг Лоулер жамоадан ҳайдалган. Ковингтоннинг маълум қилишича, Лоулер уларни «сотган». Шундан сўнг Колби ва Робби ўртасидаги низо пайдо бўлган. Лоулер ва Ковингтон ўртасидаги жанг UFC on ESPN 5 кечасининг марказий баҳси бўлиши кераклиги эълон қилинди. Лоулер ҳар бир чиқишида рақиби устидан кулар ва унинг фикрига салбий тарзда жавоб қайтарди. Бу эса Колбини янада нафратини оширарди. Уларнинг жанглари 2019 йилда бўлиб ўтди ва очколар ҳисобига кўра Ковингтон ғалаба қозонди.

Жон Жонс — Рашад Эванс

Ҳар икки жангчининг мураббийи битта инсон эди — Грег Жексон. Жонс ва Рашад ҳеч қачон ўзаро жанг қилмасликларини бир неча бор маълум қилишган, чунки улар ҳақиқатдан ҳам дўстлар эдилар. Бироқ, UFC камари барчасини барбод қилди. 

Жонс Руани мағлуб этиб, чемпионлик камарини қўлга киритгандан сўнг, Эванс биринчилардан бўлиб, унга қарши жанг қилишга тайёр эканлигини маълум қилди. Буни эса ҳеч ким, ҳаттоки, Грек Жексон ҳам кутмаганди. Улар ўртасидаги низо жуда катталашиб кетди ва бош мураббий Рашадни жамоадан ҳайдаб юборди. Бундан сўнг жангчилар ўртасида ижтимоий тармоқда «жанг»лар бошланди. Ташкилот улар ўртасида жангни UFC 133 кечасида ўтказишга қарор қилди, бироқ кунларнинг бирида улар жанжаллашиб кетишди ва тўқнашув бекор бўлди. Бироқ UFC ўз мақсадига эришди. Жонс ва Рашад ўзаро 2012 йилнинг апрелида UFC 145 кечасида тўқнаш келишди. Дахшатли кечган баҳсда Жонс рақибини очколар ҳисобига кўра мағлуб этди ва чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолди.

Нима деб ўйлайсизлар, Рашад UFC камари учун қадрдон дўсти ва отасидек бўлиб қолган устозига қарши чиқишига арзиган бўлармиди?

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг