UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41Майк Мэлотт UFC 336 турнирида иштирок этади 0 19:03Манба: Каннаваро Мексика ёки АҚШ клубларини бошқариш имкониятини кўриб чиқмоқда 0 18:25Guangzhou Challenger: Ҳумоюн Султоновни чорак финал остонасида тўхтатишди 0 17:44"У кучли зарба берадиган жангчи". Кавана жанг олдидан Рамазон Темиров ҳақида гапирди 0 16:55Жанибек Алимханули WBO камари учун жанг қилади 0 16:06"Сабаҳ" — жорий мавсум ушбу натижага эришган EЧЛдаги биринчи жамоа! 0 15:17Хргович Уордлига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди 0 14:18Шакур Стивенсон Zuffa Boxing’дан кетганини эълон қилди 0 13:19Шожҳаҳон Эргашевни Озарбайжон ва Қирғизистондан жангга чорлашди 0 12:28Ламин Ямаль жорий мавсум Топ-5 лигаларда биринчи бўлиб ушбу натижага эришди 0 11:37Йэн Гэрри шу йилнинг охиригача яна жанг қилади — манба 0 09:46Жавоҳир Умматалиевнинг жанг санаси ва манзили ўзгарди 0 09:01Жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон cпорт курашчилари маълум 0 20:46"Ғазалкент" клуби яна бир компания билан ҳамкорлик бошлаганини эълон қилди 0 19:00"Ортга йўл йўқ эди". Магомед Анкалаев Перейра қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди 0

08 дек 14:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жошуа Ван танқидларга жавоб берди: "Мен ғалаба қозондим!"

Мьянмалик янги чемпион мухлислар томонидан Александра Пантожа устидан қозонилган ғалабани нишонлай бошлагани учун танқид қилинди.

Бразилиялик эндиликда собиқ чемпион 26-сониядаёқ қўлидан жароҳат олиб, чемпионлик жангини давом эттира олмади. Бунинг натижасида UFC энг енгил дивизионлик камари деярли жангсиз мьянмалик Жошуага насиб қилганди. Янги чемпион бошқаларнинг фикри уни умуман ташвишлантирмаслигини айтмоқда.

"Узоқроққа кетишсин. Яхшилик қиласан - улар эса ҳар хил бўлмағур гапларни гапиришади. Ёмон иш қилсанг, улар ҳам ҳар хил сафсата сотишади. Шундай экан, сени бахтли қиладиган ишни қил. Улар нима деб ўйлашининг аҳамияти йўқ - мен ғалаба қозондим", - деди 24 ёшли Ван UFC 323 турниридан кейин ўтказилган матбуот анжуманида.

Шу билан бирга, Жошуа Ван собиқ чемпион жароҳатини даволаши биланоқ унга реванш беришга тайёр.

"У соғайиб кетгач, реванш олмоқчиман, чунки уни жуда ҳурмат қиламан. У барча даврларнинг энг буюкларидан бири, шунинг учун мен чиндан ҳам унга реванш бераман", - дея ваъда берди Ван.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг