UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

24 янв 07:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Жуда кеч". Усик мураббийлари уни нима учун боксга қабул қилмаганини гапирди

Теглар :  Александр Усик
Украиналик жаҳон чемпиони Александр Усик ўз вақтида боксга кириб келишда қандай қийинчиликларга дуч келганини айтди.

"Отам менга: "Ўғлим, сен бунга қодирсан. Мен сенга ишонаман!" деди. Мен нима учун айнан бокс деб сўрадим. У эса: "Бу зўр спорт. Бир уриниб кўр" дея жавоб берди.

Мен залга бордим ва у ердаги мураббийлар: "Неча ёшсан?" деб сўрашди. Мен 15 ёшда эканимни айтдим, улар эса: "Жуда кеч" деб жавоб беришди.

Уйга қайтганимда отам билан гаплаша олмадим, лекин яна бир бор уриниб кўришга қарор қилдим. Бошқа залга бордим, у ерда ҳам рад этишди.

Бир куни дўстим билан ўтиргандик. Шунда бир танишимизнинг бокс залига кетиб кетаётганини кўриб қолдик. У янги мураббий борлиги ва ҳаммани қабул қилишини айтди. Шунда мен уйга қайтиб, футболка ва қўлқопларимни олдим ва бирга ўша залга бордик. Ҳаммаси ўшандан бошланди", — деди Усик The Ring Magazine'га берган интервьюсида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг