UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50UFC Paris: Асосий кард жангларининг барча натижалари бир саҳифада 0 02:39Кутилганидек ўтмаган ва Рўзибоевнинг ғалабали серияси барҳам топган жангдан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:16Нурсултон Рўзибоев Майкл Пейжга имкониятни бой берди 0 23:20Турнир давомида икки жанги бекор бўлиб кетган, "Тайсон" ва Асадбек Саидов учун омадсиз ўтган Octagon 91 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 23:16Octagon 91: Асадбек Саидовнинг Саят Абдуалига қарши чемпионлик жанги якунланди 0 22:54Жасурбек "Тайсон"нинг жанги биринчи раунддаёқ якунланди, бироқ кутилмаган натижа билан! 0 22:33Ҳумоюн Тўхтамуродовга қарши жанг қилиши кутилган Фазлиддин Мадраҳимов Тошкентда тўлиқ жанг ўтказди 0 21:36Ислом Болтаев Тошкентда жанг қилди 0 19:38Богдан Гусков: "Нурсултон менинг дўстим бўлса ҳам, жангни имкон қадар холис таҳлил қилдим" 0 19:10"Барселона" Ҳамза Абделкарим бўйича қарор қабул қилди 0 18:42"Ислам Махачев учун энг хавфли рақиб — менман" - Шавкат Раҳмонов 0 18:14Хамзат Чимаев Умар Нурмагомедовнинг сенсацион мағлубияти ҳақида фикр билдирди 0 17:41Фурқатбек Ёқубов: "Ҳар бир Лигага ном ва чемпион керак" 0 17:12"Манчестер Сити" ва АПЛнинг яна икки клуби Баэнани кузатмоқда 0 16:45Мирафзал Ахтамов Нурсултон Рўзибоевнинг Майкл Пейжга қарши жангига тахмин билдирди 0

20 июл 14:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Камару Усман Дрикус Дю Плесси билан жангдаги мағлубиятини изоҳлади

АҚШнинг Оклахомасида ўтган UFC Fight Night 281 турнирининг асосий жангида нигериялик собиқ чемпион ЖАР вакили Дрикус Дю Плессига очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйганди.

"Менга жангга кириш қийин бўлди. Бошланишида рақибим бош бармоғи билан кўзимга урди, шунинг учун кўзим олди бироз хиралашди. Қаршимда икки рақибни кўра бошладим. Бу ҳолатда айниқса унинг ғайриоддий кенг қамровли зарбаларига ўз вақтида жавоб қайтариш қийинлашади. Мен бундай аҳволга кўникмаганман. Ҳа, бу ёқимсиз. Аммо бунда ҳеч қандай баҳона йўқ!", - деди Усман.

Сўнгги бешта жангида тўртинчи мағлубиятини қабул қилиб олган 39 ёшли Камару ҳали ҳам икки дивизиондаги энг кучли жангчилар билан рақобатлаша олишига ишонади ва фаолиятини якунламоқчи эмас.

"Мен учун бунинг аҳамияти йўқ. Мен ҳар икки дивизионда ҳам жанг қила оламан. Ярим ўрта вазн тоифасида мен вазнни оширишим керак, лекин ростини айтсам, мен ҳеч қачон энг катта ярим ўрта вазнда бўлмаганман, шунинг учун бу муаммо эмас. Агар ярим ўрта вазнда имконият бўлса, мен тайёрман. Менга барибир. Албатта, бугун ғалаба қозона олмаганим ачинарли, чунки у ҳолда суҳбат бутунлай бошқача бўларди - мен юқорироқ тоифага кўтарилганим ва ўз режамни амалга ошира олганим ҳақида бўларди. Менимча, ҳозир шундай даврки, илгари аксарият рақибларим билан қилган ишларимни бажара олмаяпман", - дея хулоса қилди Усман.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг