UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0

13 дек 11:34
Янгиликлар

Бокс/ММА

Камару Усман - Леон Эдвардс жангига захира варианти айтилди

2023 йилнинг 18 март куни Лондон шаҳрида UFC 286 турнири бўлиб ўтади.

Оқшом доирасида яримўрта вазн тоифасида амалдаги чемпион, британиялик Леон Эдвардс ушбу камарнинг собиқ соҳиби Камару Усманга қарши октагонга кўтарилади. Очколар ҳисобига кўра ютқазаётган Леон жанг якунланишига бир неча сония қолган бир пайтда нокаут эвазига ғалабани илиб кетган эди.

Маълумотларга қараганда, Усман 18 март кунги жанггача жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлиб улгурмаслиги мумкин. Бу ҳолатда унинг ўрнини кетма-кет учта жангда ютқазган (иккитаси чемпионлик жанги) Хорхе Масвидал эгаллаши мумкин экан. 

Бу жангга қизиқиш юқори. Бунга сабаб ҳам бор. Леон ва Хорхе 2019 йилнинг март ойида айнан Лондонда ўтган UFC Fight Night 147 турнири доирасида октагондан ташқарида уришиб кетишган ва Эдвардс ҳатто жароҳат ҳам олганди. Шундан сўнг ташкилот Леон - Хорхе жангини ташкил этишга уринди. Ўтган йили улар октагонда рўбарў келишлари керак эди. Аммо Масвидалнинг жароҳати бунга имкон бермаганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг