UZ

Сўнгги янгиликлар

00:47Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги тўлиқ давом этди. Жангда нокдаун қайд этилди 0 23:15Шоҳжаҳон Эргашевнинг Тошкентдаги жанги жанжал билан ниҳоясига етди (ФОТО) 0 21:11Муҳиддин Мамажоновнинг IBA Nomad 16 турниридаги жанги муддатидан аввал якунланди 0 19:21Полина Кудерметова Ningbo Open саралашининг иккинчи босқичига чиқди 0 18:50Мадримов ўз ўрнини сақлаб қолган The Ring рейтингининг кучли учлигида ўзгаришлар бўлди 0 18:19Каратэ WKF. Жавоҳир Жаҳонгиров жаҳон чемпиони! 0 17:48"Реал" қишда янги футболчилар сотиб оладими? Моуринью жавоб берди 0 17:17Адесанья ва Шара Буллет жанги ноябрда Қатарда ўтказилиши мумкин — манба 0 16:45Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов жанг қиладиган Душанбедаги ACA 209 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:12Бугун беш нафар боксчимиз жаҳон чемпионатидаги ўз юришини бошлайди 0 15:30Португалия футбол федерацияси Роналду бўйича ўз позициясини маълум қилди 0 14:43Пэдди Пимблетт кейинги жангини 2027 йил баҳорида ўтказиши мумкин 0 14:05Накамура Синдаровга жаҳон чемпионати олдидан ёрдам беряптими? 0 13:27Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади (тўлиқ кард) 0 12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0

19 июл 08:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Камару Усманнинг мағлубияти ҳамда бешта "финиш" қайд этилган UFC Fight Night 281 турнирининг барча натижалари

Хабар берганимиздек, бугун тонг саҳарда АҚШнинг Оклахомасида кардидан 12 та жанг ўрин олган навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтди.

UFC Fight Night 281 турнирининг асосий жанги ўрта вазн тоифасида ташкил этилиб, унда Жанубий Африка Республикаси вакили Дрикус Дю Плесси ўзи сингари собиқ ташкилот чемпиони нигериялик Камару Усманни ҳакамларнинг якдил қарори билан 50-45, 49-46, 49-46 ҳисобларида мағлуб этди. 

Ўтган йилнинг август ойида Хамзат Чимаевга қарши баҳсда чемпионлигини бой берганидан бери биринчи марта октагонга қайтган Дрикус Дю Плесси жангдан кейинги интервьюсида камарни қайтариб олиш ниятида эканини айтди.

Турнирнинг co-main event, яъни аҳамияти жиҳатидан иккинчи муҳим жанги ҳам ўрта вазн тоифасида ўтказилди. Унда Кристиан Лерой Данкан Жаред Каннонир билан ҳисоб-китоб қилди. Тўлиқ уч раунд давом этган баҳсда Данкан номдор рақибини ҳакамларнинг якдил қарори эвазига мағлубиятга (29-28, 30-27, 30-27) учратди. Бу Кристиан Леройнинг кетма-кет қўлга киритган бешинчи ғалабаси бўлди.  

Бошқа натижалардан Чейз Хупер, Томми МакМиллен, Фелипе Франко, Ричард Харрис ва Диони Барбосанинг муддатидан олдин ғалабаларини қайд этиш мумкин.


UFC Fight Night 281 турнирининг барча натижалари:

Асосий кард жанглари

Дрикус дю Плесси Камару Усманни очколар ҳисобига кўра ютди (50-45, 49-46, 49-46)

Кристиан Лерой Данкан Жаред Каннонирни ҳакамларнинг якдил қарори билан таслим этди (29-28, 30-27, 30-27)

Чейз Хупер Митч Рамирезни сабмишн (ортдан бўғиш) қилди – 1-раунд, 2:15

Фатима Клайн Табата Риччини очколар бўйича мағлубиятга учратди (30-27, 30-27, 30-27)

Томми МакМиллен Альберто Монтесни техник нокаут эвазига мағлуб этди (зарбалар) – 3-раунд, 3:29


Прелим кард жанглари

Хосе Дельгадо Остин Башани очколар ҳисобига кўра енгди (30-27, 29-28, 29-28)

Жан-Поль Лебоснояни Сок Хён Кони ҳакамлар қарорига кўра таслим этди (29-28, 29-28, 29-28)

Фелипе Франко Леви Родригесни техник нокаут (зарбалар) қилди – 2-раунд, 1:40

Эзра Эллиотт Дэмиен Андерсонни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратди (30-27, 29-28, 29-28)

Олден Кориа Стюарт Николл устидан зафар қучди (29-28, 30-27, 30-27)

Ричард Харрис Элвин Хайнсни техник нокаут (зарбалар) эвазига ютди – 1-раунд, 1:40

Диони Барбоса рақибаси Анна Мелисанони сабмишн (ортдан бўғиш) қилди – 1-раунд, 4:04

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг