UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

29 ноя 13:22
Янгиликлар

Дзюдо

Камол Муродовни табриклаймиз!

Бугун дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи, "Ўзбекистон ифтихори" фахрий унвони соҳиби, Осиё ўйинлари ҳамда Осиё чемпионати совриндори, халқаро тоифадаги спорт устаси Камол Муродов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Камол Муродов - 1974 йил 29 ноябрь куни дзюдочилар "ватани" ҳисобланган Бухоро вилоятининг Олот туманида дунёга келган. Кураш ва дзюдо билан профессионал тарзда шуғулланиб, айтишга арзигулик ютуқларга эришган. 

Бугунги кун қаҳрамони дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпиони (1994, 1995, 1997-2001), Осиё ўйинларининг бронза медали совриндори (1998, Бангкок), Осиё чемпионати кумуш медали соҳиби (2000, Осака, Япония), Гран-при мусобақалари ғолиби (1998, Мюнхен; 1999 Нью-Йорк; 2000, Тунис). 

Муродов кураш бўйича Ўзбекистоннинг мутлақ чемпиони (1997) ҳисобланади. У 1998 йили пойтахтимизда Ўзбекистон Президенти соврини учун ўтказилган халқаро мусобақада вазни 90 кг бўлишига қарамай, украиналик 205 килограмлик Валентин Росляковни мағлуб этиб, бош соврин соҳибига айланган. 1999 йилда кураш бўйича биринчи жаҳон чемпиони бўлган. (https://olamsport.com/upload/storage/144267_original.jpg) 

Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти, мураббийлар, дзюдочилар номидан Камол Муродовни бугунги шукрона куни билан муборакбод этамиз. У кишига соғлиқ-саломатлик, узоқ йиллар фарзандлари камолини кўриб юришларини тилаймиз. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг