UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

11 июн 17:17
Янгиликлар

Камончиларимизнинг сўнгги лицензион турнирдаги таркиби аниқ

14-17 июнь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида камондан отиш бўйича Париж-2024 жаҳон лицензион турнири бўлиб ўтади.

Таъкидлаш жоиз, бу мазкур спорт турида Олимпиада йўлланмалари ўйналадиган сўнгги старт ҳисобланади. Ўзбекистон камондан отиш федерацияси унда иштирок этадиган мерганларимиз номини эълон қилди. 

Унга кўра, жамоавий ва яккалик дастурларидаги йўлланмалар ўйналадиган мусобақада 6 нафар мерганимиз иштирок этади. Улар орасида Яо Юй Чен исм-шарифли мерганни ҳам кўришимиз мумкин. Суриштириб кўрсак, унинг миллати хитойлик экан. Дарвоқе, 2005 йил Тошкентда туғилган Яо ўзбек тилида гаплаша олади.  

Терма жамоа таркиби: 

Эркаклар: Амирхон Содиқов, Шоҳжаҳон Абдулҳамидов, Яо Юй Чен;

Аёллар: Зиёдахон Абдусатторова, Нилуфар Ҳамроева, Жасмина Нурманова.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз таркибида Зиёдахон Абдусатторова Осиё лицензион турниридаги муваффақиятли иштироки орқали ўзбек спорти тарихида биринчи бор яккалик дастурида йўлланма қўлга киритиб улгурган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг