UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41Майк Мэлотт UFC 336 турнирида иштирок этади 0 19:03Манба: Каннаваро Мексика ёки АҚШ клубларини бошқариш имкониятини кўриб чиқмоқда 0 18:25Guangzhou Challenger: Ҳумоюн Султоновни чорак финал остонасида тўхтатишди 0 17:44"У кучли зарба берадиган жангчи". Кавана жанг олдидан Рамазон Темиров ҳақида гапирди 0 16:55Жанибек Алимханули WBO камари учун жанг қилади 0 16:06"Сабаҳ" — жорий мавсум ушбу натижага эришган EЧЛдаги биринчи жамоа! 0 15:17Хргович Уордлига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди 0 14:18Шакур Стивенсон Zuffa Boxing’дан кетганини эълон қилди 0 13:19Шожҳаҳон Эргашевни Озарбайжон ва Қирғизистондан жангга чорлашди 0 12:28Ламин Ямаль жорий мавсум Топ-5 лигаларда биринчи бўлиб ушбу натижага эришди 0 11:37Йэн Гэрри шу йилнинг охиригача яна жанг қилади — манба 0 09:46Жавоҳир Умматалиевнинг жанг санаси ва манзили ўзгарди 0 09:01Жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон cпорт курашчилари маълум 0 20:46"Ғазалкент" клуби яна бир компания билан ҳамкорлик бошлаганини эълон қилди 0 19:00"Ортга йўл йўқ эди". Магомед Анкалаев Перейра қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди 0

27 июл 19:37
Янгиликлар

Шахмат

Карантин чўзилди, бу онлайн шахмат мусобақасида қатнашиш ва «Spark» автомобилини ютиб олиш имконингизни оширади

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги карантин даврида аҳоли орасида ақл-заковат спорти бўлмиш шахматни кенг тарғиб этиш мақсадида жорий йилнинг 20 июлидан бошлаб онлайн шахмат мусобақасини эълон қилганди.

«Уйда қол – ғалаба қозон» шиори остида ўтказилаётган ушбу шахмат бўйича онлайн Ўзбекистон мусобақасида қатнашиш учун шу кунгача 3 500 нафардан ортиқ юртдошимиз CHESS.COM сайтида «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» https://www.chess.com/club/uzbekiston-respublikasi... саҳифа орқали рўйхатдан ўтишган. Бироқ бу сўнгги чегара эмас ва мусобақада қатнашиш истагидаги юртдошларимиз бемалол, ҳозирнинг ўзида юқорида кўрсатилган манзил орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

20 июлдан старт олган шахмат бўйича онлайн Ўзбекистон мусобақасида ҳар куни ўртача 2 мингга яқин шахматчи ғолиблик учун ўзаро дона суришмоқда. Ва ҳар бир турнир якунига кўра энг кучли 10 нафар шахматчи саралаб олинмоқда. Улар эса шу йил 20 декабрь куни Тошкентда ўтказиладиган Grand Final ғолиблиги ва албатта «Spark» автомобилини қўлга киритиш учун ўзаро баҳслашади.

Шошилинг, имкониятни қўлдан бой берманг. Карантин даврида шахмат ўйнанг ҳамда Янги йилни янги автомобиль билан кутиб олинг!

Муҳим эълон: 24 июль куни CHESS.COM платформасида юзага келган техник носозликлар туфайли шахмат бўйича онлайн Ўзбекистон мусобақасида 5-турнир баҳслари якунига етмай қолди. Шу сабабли 24 июль кунги ўйин натижалари инобатга олинмайди ва мазкур турнир 30 июль куни маҳаллий вақт билан соат 20:00да бошланади.

Барчага омад тилаймиз!


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг