UZ

Сўнгги янгиликлар

12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0 19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0

18 апр 18:31
Янгиликлар

Бошқалар

​Карантин даврида махсус мусобақа: Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси кубогида иштирок этинг

Теглар :  Карантин
Хабарингиз бор, айни кунларда бутун дунё бўйлаб тарқалиб бораётган ва инсон саломатлиги учун катта хавф туғдираётган коронавирус пандемияси мамлакатимизга ҳам кириб келди.

 Жорий йилнинг 15 март санасида Ўзбекистонда илк бора коронавирусга чалинганлик ҳолати қайд этилди. Шу муносабат билан, 2020 йил 16 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги барча таълим муассасалари номаълум муддатга ёпилди. Шунингдек, мамлакатимиз ҳудудида спорт мусобақалари ва тадбирлари ўтказилиши ҳам номаълум муддатга қолдирилди.

Шундай бўлсада, аҳоли ўртасида карантин даврида бўш вақтлирни мазмунли ташкил этиш борасида Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан вилоятдаги барча каратэ усталари учун махсус мусобақа ташкил этилмоқда.

Каратэнинг “ката” йўналиши бўйича онлайн тарзда ташкил этилаётган “Бошқарма кубоги” мусобақаси жорий йилнинг 20-26 апрель кунлари ўтказилади. Ушбу онлайн мусобақа Тошкент вилояти аҳолисининг уй шароитида спорт билан мунтазам шуғулланишни ташкил этишида муҳим ўрин тутади.

“Бошқарма кубоги”да ёши ва жинсидан қатъий назар Тошкент вилоятининг барча аҳолиси иштирок этиши мумкин. Иштирокчилар “ката” йўналишида нималарга қодир эканликларини исботлаган ҳолда махсус видео орқали +998915081919, +998974426767 рақамларининг  телеграм манзилларига жўнатиши зарур. Олинган видео лавҳада иширокчи ҳақида тўлиқ маълумот берилиши шарт.

Жўнатилган видеолар мусобақа ташкилий қўмитаси аъзолари томонидан кўриб чиқилади. Мусобақада иштирок этиб, 1-3 ўринни эгаллаганлар Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. 

1-ўрин: Микротўлқинли печь;
2-ўрин: Тефал сув қайнатиш қурилмаси;
3-ўрин: Каратэ спорт жиҳози.

Азиз Тошкент вилояти аҳолиси, карантин даврини ўз уйингизда ўтказган ҳолда спорт билан шуғулланинг ва Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан ташкил этилаётган онлайн мусобақаларда мунтазам иштирок этиб, ғолиб бўлинг!

Бу ҳали барчаси эмас. Олдинда бошқа спорт турлари бўйича ҳам қизиқарли онлайн мусобақалар сизни кутиб турибди.

Уйда қолинг! Спорт билан шуғулланинг! Онлайн мусобақаларда иштирок этиб, ғолиб бўлинг! Биз сиз билан коронавирусни енгамиз!

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг