UZ

Сўнгги янгиликлар

14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0

07 фев 17:03
Янгиликлар

Каратэ

Каратэ. Франциялик мутахассис иштирокида мастер-класс ўтказилмоқда

Теглар :  Каратэ
Бугун спортнинг каратэ тури дунёда тобора оммалашиб бормоқда.

Бу жараёнда ушбу спорт тури 2020 йили Токиода ўтказиладиган Олимпия ўйинлари дастурига киритилгани ҳам муҳим омил бўлмоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси томонидан ушбу спорт турини янада ривожлантириш ва аҳоли орасида кенг оммалаштириш йўлида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Сир эмаски, ёш авлод орасида спортга қизиқишни оширишда жаҳон юлдузлари билан учрашувлар, улар иштирокидаги мастер-класслар катта аҳамиятга эга. Шу муносабат билан Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси раҳбариятининг таклифига кўра франциялик таниқли мутахассис Хасин Хаддад юртимизга келди.

Араб миллатига мансуб Хаддад Францияда туғилиб ўсган. Спортчи сифатида кўплаб совринларни қўлга киритган, мураббийлик фаолиятини бошлагач эса бир қатор Европа ва жаҳон чемпионларини вояга етказган малакали мутахассис бугунги кунда Жаҳон каратэ федерациясида йўриқчи (инструктор) бўлиб ишламоқда.

Фахрий меҳмон кеча тунда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди. Режага кўра у юртимизда миллий терма жамоа аъзолари ҳамда ёш, иқтидорли каратэчилар учун мастер-класслар ўтказади.

Хасин Хаддад бугуннинг ўзидаёқ енг шимариб ишга киришди. У куннинг биринчи ярмида пойтахтимиздаги Ўзбекистон дзюдо федерацияси спорт марказида мамлакатимизнинг энг иқтидорли каратэчилари иштирокида машғулотларни бошлаб юборди.

– Яқинда Францияда ўтказилган нуфузли турнирда жаноб Хаддад спортчиларимизнинг чиқишларини ўз кўзи билан кўриб, уларнинг салоҳиятига юқори баҳо берди. Фақат айрим техник камчиликлар спортчиларимизга имкониятларини тўлиқ намоён этишга тўсқинлик қилаётганлигини таъкидлаб, иложи бўлса ўзбекистонлик спортчилар билан ишлаб, уларга ўз билим ва тажрибаларини ўргатишга тайёр эканлигини ҳам билдирди. Музокаралар натижасида франциялик таниқли мутахассисни Ўзбекистонга олиб келишга муваффақ бўлдик. Умид қиламанки, Хасин Хаддад иштирокида ўтказиладиган машғулотлар юртимиз спортчиларининг маҳоратларини янада ошишига хизмат қилади, – деди Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси президенти Аламжон Муллаев.

Машғулотлар якунига етгач, франциялик мутахассисга Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси президенти А.Муллаев ҳамда вице-президент К.Одиловлар томонидан миллий тўн ва дўппи тақдим этилди.

Режага мувофиқ, бугун куннинг иккинчи ярмида жаноб Хаддад Миллий Олимпия қўмитасига ташриф буюради. Шу ўринда таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси олдига 2020 йили Япониянинг Токио шаҳрида ўтказиладиган навбатдаги ёзги Олимпия ўйинларида муносиб иштирок этиш вазифаси қўйилган. Бу каби саъй-ҳаракатлар эса ушбу эзгу мақсадни рўёбга чиқаришда муҳим омил бўлишига шубҳа йўқ.


Karate (1).jpg


Karate (3).jpg

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг