UZ

Сўнгги янгиликлар

13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0

06 фев 17:17
Янгиликлар

Каратэ

Каратэ. Франциялик таниқли инструктор Хасин Хаддад Тошкентга келади

Теглар :  Каратэ
Айни дамда каратэ спорт тури жаҳонда ўз ўрнини яхшилаб, мустаҳкамлаб бормоқда.

2020 йилги Олимпияда ўйинлари дастуридан ўрин олгани эса бунинг исботи албатта. Шу боисдан кўплаб ёшлар, ўсмирлар ва болакайлар келажакда соғлом, бақувват бўлишлари учун карате спорт тури билан шуғулланишмоқда.

Шу муносабат билан Миллий Олимпия Қўмитаси ва ЎКМФ томонидан каратени ривожлантириш, уни аҳоли орасида янада оммалаштириш йўлида иш олиб бормоқда. Қуйидаги ажойиб ишлар эса бу йўлдаги катта қадам бўлади.

Европа ва Жаҳон чемпионларини тарбиялаган, шунингдек, ўзи ҳам кўплаб юксак совринларни қўлга киритган, ҳозирда карате инструктори бўлиб ишлаётган машҳур Хасин Хаддад ЎКМФ рахбариятининг таклифига кўра Ўзбекистонга ташриф буюради.

Буни Ўзбекистон ва Франция давлатлари спорт алоқаларининг ўзаро ҳамкорлиги меваси деб айтсак бўлади. Хаддад яқин кунларда мастер-класс ўтказиш, терма жамоа аъзолари билан ишлаб, уларни Олимпиадага тайёрлаш йўлларини ўргатиш учун Тошкентга етиб келади.

Фаолияти давомида катта ютуқларга эришган Хаддад ўзбек каратеси довруғини янада ошириб, спортчиларнинг ютуқларини сезиларли ошишида катта туртки бўла олади. Зеро машҳур Хасин Хаддаднинг олдида барча каратечилар ўзларини кўрсатишга интилишади.

Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг