UZ

Сўнгги янгиликлар

12:45"Унда улкан салоҳият бор". Агуэро Ҳусановни мақтади 0 12:24Ўзбекистон — хоккей бўйича Осиё кубогининг уч карра ғолиби! (+ФОТО) 0 12:03Qazaqstan Barysy Grand Slam 2026 турнирида иштирок этадиган таркибимиз тасдиқланди 0 11:42Ҳасанбой Дўсматовнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси аниқ бўлди 0 11:21Гвардиола кечаги очко йўқотишдан кейин АПЛдаги чемпионлик пойгаси ҳақида гапирди 0 11:00Зубайра Тухугов фаолиятини қайта тиклади 0 10:39Жавоҳир Умматалиев Манчестердаги катта проф бокс оқшомида ким билан жанг қилиши маълум бўлди 0 10:18Кураш бўйича катталар ўртасидаги XV Осиё чемпионати манзили ва санаси маълум 0 09:57Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:36Андижонлик ёшлар Диёра Келдиёрова ва Ҳасанбой Дўсматовдан маҳорат сабоқлари олишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:15TePe Sigeman 2026. 14 ёшли қардош гроссмейстеримиз пешқадам, Магнус ютқазди, Нодирбек Аржун билан ўйнади 0 08:54"У қурол билан боради деб ўйламайман" - Чимаев Стрикленднинг шов-шувли баёнотлари ҳақида 0 08:33"Манчестер Сити" сўнгги дақиқада гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди + ВИДЕО 0 08:12Формула-1. Майами Гран-присида кутилмаган чемпион! 0 19:37Энг бадавлат боксчи бугунга келиб катта қарздорга айланди. Флойд Мейвезер қандай қилиб бундай аҳволга келиб қолди? 0

28 фев 12:20
Янгиликлар

Каратэ

Каратэ. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Севинч Рахимова билан интервью

Теглар :  Каратэ
Навбатдаги суҳбат каратэчи қизимиз Севинч Рахимова билан бўлиб ўтди.

Каратэдаги фаолиятингизни қачон бошлагансиз ва биринчи мураббийингиз ким бўлган?

- Мактаб пайтларимдан яъни 2013-йилдан бошлаб каратэ билан мунтазам шуғулланиб келаман. 

Биринчи мураббийим Сулаймон Юсупов. У кишидан жуда миннатдорман, уларнинг ўргатганлари туфайли мана шу даражагача етиб келдим. 



- Қизиқ,  нима учун бадиий гимнастика эмас, умуман, нега айнан каратэ?

- Менга яккакураш спорт турлари жуда ёқади. Ўзи биринчи қатнашган спорт турим айнан спорт гимнастикаси бўлган. Кейин мураббийим хорижга кетиб қолганди. Бироз вақт ўтгач, каратэга ўтиб кетишга тўғри келган. 


- Ўзбекистон терма жамоаси сафига қўшилиш қийин кечмадими? 

- Бу йўлда кўп меҳнат қилдим дея оламан. Юртимиздаги турнирлар ва халқаро мусобақаларда совринли ўринларни қўлга киритиб келмоқдаман.  Шу ютуқлар орқали мураббийлар эътиборига тушдим ва термага жалб қилиндим. 



- 2019 йил Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионатида 2-ўринни қўлга киритгансиз. Чемпион бўла олмаганингизга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Осий чемпионати шу пайтгача мен қатнашган энг йирик мусобақа саналади. Бундан ташқари, рақибим ҳам кучли эди. Шу факторлар асосий сабаблар бўлса керак. Лекин, Осиё чемпионати орқали Олимпиада рейтинг балларига эга бўлдим. Шу туфайли Премьер-лига баҳсларида иштирок этишга муяссар бўлмоқдаман. 


- Юртимизда аксарият ота-оналар ўз қизларини яккакураш спорт турларига беришни исташмайди...

- Йўқ, қаршилик қилишмаган. Отамнинг ўзлари собиқ бокс мураббийи. Спорт гимнастикасидан ташқари, айнан бокс билан ҳам шуғулланганман, лекин барибир каратэга қизиқиш кучлилик қилгани боис айнан шу спортга кириб келдим.  

- Қийналган пайтларингизда каратэни ташлаб кетиш нияти хаёлга келмаганми?

- Мусобақаларда охирида мағлуб бўлиш менга ёқмасди. Ўзбекистон чемпионати финалларида кўп ютқазиб қўйганман. Сиз айтган ҳолатлар содир бўлган, албатта. Аммо, спортда ҳеч қачон таслим бўлмаслик лозим. Агар Осиё чемпионати саралашида финалда енгилсам, кетаман деб хаёл қилганман, аммо шукрки, Осиё чемпионати саралашида 1-ўринни олдим. Эндиликда олдимда турган мақсад Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритишдир.  


Шерзод Нурматов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг