UZ

Сўнгги янгиликлар

12:42Макгрегор Нурмагомедов ва Двалишвили жанжалига муносабат билдирди + ФОТО 0 12:11Рамазон Темиров вазнидаги чемпионлик жангини ким суғурталаши маълум бўлди 0 11:40Спорт — миллат саломатлиги, илм-фан ва камолот омили! 0 11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0

21 дек 18:12
Янгиликлар

Каратэ

Каратэ. Ўзбекистонда ҳиндистонлик спортчи ва мураббийлар учун мастер-класс ташкил этиб берилди

Теглар :  Каратэ
Сир эмаски, ўзбек каратэчилари Осиёда ўзига хос обрў-эътиборга эгалар.

Шу сабабдан ҳам қитъамизнинг кўплаб мамлакатлари каратэчиларимиз, спортчилар билан тажриба алмашиш, биргаликда ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этиш истагини билдирадилар. 20-21 декабрь кунлари пойтахтимизда ҳиндистонлик каратэчилар учун маҳорат сабоқлари ташкил этилди. Икки кун давомида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Ўктам Бекпўлатов Ҳиндистондан ташриф буюрган каратэчилар ва уларнинг мураббийларига маҳорат дарсларини ўтиб берди. Мазкур йиғин орқали спортчилар 2019 йилги А Серия, Премьер-лига мусобақалари олдидан ўзига хос тажриба тўпладилар десак муболаға бўлмайди.

Ташриф давомида меҳмонлар Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси раиси Аламжон Муллаев билан учрашиб, ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, каратэни янада ривожлантириш ва бошқа масалаларни муҳокама қилишди. Томонлар яна уч ойдан сўнг Тошкент шаҳрида навбатдаги маҳорат сабоқларини қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш бўйича келишиб олдилар.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги Олимпия ўйинларида илк маротаба каратэ бўйича мусобақалар ташкил қилинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг