UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0

17 сен 14:53
Янгиликлар

Каратэ

Каратэ WKF бўйича Ўзбекистон кубогининг очилиш маросими бўлиб ўтди + ФОТО

Теглар :  Каратэ
Кеча пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида каратэ бўйича болалар, ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари бошланди.

Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон каратэ миллий федерациясининг йиллик тақвим режасига асосан ўтказилаётган ушбу мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва юртимизнинг аксарият вилоятларидан 1 300 нафарга яқин спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда.


Кеча мусобақанинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Унда Туризм ва спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов, Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ва бошқалар иштирок этишди.


Тадбирда сўзга чиққан Туризм ва спорт вазири ўринбосари А.Каримов сўнгги йилларда каратэ спорти юртимизда тобора оммалашиб бораётгани, шу билан бир қаторда спортчиларимиз ҳам халқаро майдонларда сезиларли ютуқларни қўлга киритиб келишаётганини таъкидлади. Бунга мисол тариқасида яқинда Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида ўтказилган биринчи МДҲ ўйинларида юртимиз каратэчилари ҳам муваффақиятли иштирок этишгани, жумладан терма жамоамиз аъзолари битта олтин, иккитадан кумуш ва бронза, жами 5та медалга сазовор бўлишган ҳолда Ўзбекистон спорт делегациясининг умумжамоа ҳисобида фахрли 2-ўринни қўлга киритишларига муносиб ҳиса қўшганлигини эътироф этди.


Шунингдек, тадбир доирасида I МДҲ ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган каратэчиларнинг тренерларига пул мукофотлари сертификатлари топширилди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур мусобақа терма жамоамиз мураббийлари учун шу йил декабрь ойида Қозоғистоннинг Алма-ата шаҳрида бўлиб ўтадиган ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионати, шунингдек ноябрь ойида БААнинг Дубай шаҳрида ташкил этиладиган катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига энг муносиб спортчиларни саралаб олиш имконини беради.

Ўзбекистон кубоги баҳслари 19 сентябрга қадар давом этади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг