UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

09 апр 11:49
Янгиликлар

Каратэ

Каратэчиларимиз Марокашдаги "Premier League"да олтин ва кумуш медали соҳибига айланишди

Теглар :  Каратэ
Марокашнинг Работ шаҳрида каратэ бўйича нуфузли "Premier League" мусобақаси якунига етди.

Бунгача мазкур турнирда иштирок этаётган икки нафар спортчимиз ҳал қилувчи финал жангларига йўл олганликлари ҳақида хабар қилгандик. Бугун Садриддин Сайматов ва Достонбек Отаболаевлар финал жангларини ўтказдилар.

-60кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Садриддин Сайматов ҳал қилувчи жангда туркиялик Айкут Каяга қарши кураш олиб борди ва ғалаба қозониб, олтин медаль соҳибига айланди.

-75кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Достонбек Отаболаев эса ҳал қилувчи беллашувда озарбайжонлик Рафаэль Агаевга қарши баҳс юритди ва имкониятни бой бериб қўйди. 

Шу тариқа вакилларимиз Марокашдан олтин ва кумуш медаль билан қайтадиган бўлдилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг