UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

12 июн 13:30
Янгиликлар

Каратэ

Каратэчиларимиз Туркиядаги «Premier League»дан қайтиб келишди

Теглар :  Каратэ
Хабар бериб ўтганимиздек, 8-10 июнь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида каратэ бўйича «Premier League» сериясига кирувчи нуфузли мусобақа бўлиб ўтди.

Унда жаҳоннинг 35 давлатидан 607 нафар спортчи иштирок этди. Мусобақа якунига кўра, -50кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Баҳринисо Бабаева финалгача етиб бориб, кумуш медаль соҳибасига айланди.

Бугун мусобақада қатнашган спортчиларимиз юртимизга қайтиб келишди. Уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари, Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси раҳбарлари, спортчиларнинг яқинлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олишди.

«Мусобақадаги таассуротларим жуда ҳам яхши. Бундай нуфузли мусобақада илк маротаба финалгача етиб бордим. Тўғриси, олтин медални қўлга киритиш истагим катта эди. Ўзбекистонга олтин медаль олиб келишни жуда истагандим. Бу борада озгина тажриба етишмади ва мағлуб бўлдим. Кумуш медаль билан кифояландим. Худо хоҳласа кейинги сафар олтин медални қўлга киритиб қайтамиз. Турнир давомида Хитой Тайпейи, Австрия каби мамлакатлар вакилларига қарши жанглар бироз қийин ўтди. Кейинги мусобақаларда ушбу кумуш медаль менга ўзига яраша куч беради. Насиб қилса, навбатдаги медаль олтин бўлади», – деди совриндор Баҳринисо Бабаева.

Қайд этиб ўтиш лозимки, ушбу сафар Ўзбекистон делегацияси учун самарали бўлди. Ташриф давомида Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси раҳбарияти Эрон, Озарбайжон ва Туркия каби мамлакатлар каратэ федерацияси раҳбарлари билан учрашиб, ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришдилар. Унга кўра, ушбу мамлакат вакиллари юртимизга келиб мастер-класс ташкил қиладилар. Шунингдек, терма жамоалар қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш ҳам режада бор.

«Спортда авваламбор машаққатли меҳнат керак бўлади. Мусобақага жиддий тайёргарлик кўргандик. Озроқ техник хатолар сабабли мусобақада совриндорлар сафида бўла олмадим. Энди навбатдаги мусобақага янада қаттиқ тайёргарлик кўриб, Ўзбекистонга олтин медаль билан қайтаман. Олдинда ҳали яна иккита мана шундай мусобақа турибди. Шунингдек, Осиё чемпионати, Осиё ўйинлари каби турнирлар бизни кутиб турибди. Навбатдаги мусобақаларга янгича тактикалар ишлаб чиққан ҳолда юртимиз байроғини кўкларга кўтаришга ҳаракат қиламиз. Насиб қилса, кейинги сафар олтин медаль билан ватанга қайтамиз.

Туркияда ҳам ҳудди аввалги рақибларга қарши жанглар ўтказдик. Мусобақада дунё рейтингидаги кучли 64 нафар спортчи иштирок этади. У ердаги деярли ҳар бир спортчи билан 3-4 маротаба беллашганман. Мусобақа учун рақибим пухта тайёргарлик кўриб, жанг услубимни ўрганиб олган экан.

Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни қаттиқ кетмоқда. Йил давомида ҳозиргача еттита мусобақада иштирок этдик. Турнирлар давомида турли услубларни ишлатдик. Ҳали Осиё ўйинларида муносиб иштирок этамиз. Ишлаб чиқилган дастур асосида Осиё ўйинларига тўлиқ тайёр бўламиз», – деди Садриддин Сайматов.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг