UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0

22 июл 20:11
Янгиликлар

Каратэ

Каратэчиларимиз Япониядаги World Dream Cup турнирида + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Япония пойтахти Токио шаҳри шинкиокушинкай каратэ бўйича нуфузли World Dream Cup турнирига мезбонлик қилмоқда.

Tokyo Metropolitan Gymnasium аренада анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ушбу мусобақада 30 дан зиёд давлатдан 3800 нафарга яқин каратэчилар иштирок этишяпти. Юртимиз шарафини 5-ДАН қорабелбоғ соҳиби, Ўзбекистон Бранч чифи, шихан Мутал Назаров бошчилигидаги спортчиларимиз ҳимоя қилишмоқда. 

Музаффар Ҳикматиллаев (80 кг) 45 ёшлилар ўртасидаги беллашувларда қатнашаётган бўлса, Азиз Каримов (75 кг) 35 ёшлилар гуруҳида ўз маҳоратини намойиш этяпти. Ушбу халқаро мусобақа якунланганидан кейин қатнашчи давлатлар учун семинар ташкил этилади. 

World Dream Cup турнири доирасида Мутал Назаров Жаҳон Каратэ ташкилоти президенти Кенжи Мидори билан учрашди. Жаноб Мидори келаси йили пойтахтимизда ўтказилиши режалаштирилаётган Марказий Осиё чемпионатига келишга ваъда берди. 

Токиодаги турнир терма жамоамиз аъзолари учун ноябрь ойида Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ўтказиладиган Осиё чемпионатига тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб бермоқда. 

Дарвоқе, Мутал Назаров ва унинг шогирдларига август ойи охирида АҚШда ўтказиладиган нуфузли мусобақа учун расмий таклифнома келган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг