UZ

Сўнгги янгиликлар

11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0

17 ноя 08:43
Янгиликлар

Каратэ

Каратэчимиз илк бор жаҳон чемпионати финалида!

Айни кунларда БААнинг Дубай шаҳрида каратэнинг WKF йўналиши бўйича катталар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақада сайёрамизнинг беш қитъасидаги 104 та давлатдан 1000 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун татамига чиқмоқда. Жаҳон чемпионатида ватанимиз шарафини Ўктам Бекпўлатов бошчилигидаги 15 нафар каратэчимиз ҳимоя қиляпти.

Қувонарлиси, эркаклар ўртасида -75 кг вазн тоифасидаги жангларда юртдошимиз Достонбек Отаболаев финалга йўл олди. Фарғоналик спортчимиз ярим финалда америкалик Томас Скоттни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва финал йўлланмасини қўлга киритди. 

Энди ҳамюртимиз 20 ноябрь куни бўладиган финал жангида Миср вакилига қарши олтин медаль учун жанг қилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг