UZ

Сўнгги янгиликлар

13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0 09:26Москвадаги RAF турнирининг барча натижалари: Чимаев ва Садуллаевда ғалаба. Шара Буллетда-чи? 0 08:55Нурсултон Рўзибоев октагонга чиққан UFC турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 08:24Александр Усик қачон расмий футбол ўйинида дебют қилиши ҳақида саволга жавоб берди 0 07:30Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" "Ал Насср"ни мағлуб этди 0 02:50UFC Paris: Асосий кард жангларининг барча натижалари бир саҳифада 0 02:39Кутилганидек ўтмаган ва Рўзибоевнинг ғалабали серияси барҳам топган жангдан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:16Нурсултон Рўзибоев Майкл Пейжга имкониятни бой берди 0 23:20Турнир давомида икки жанги бекор бўлиб кетган, "Тайсон" ва Асадбек Саидов учун омадсиз ўтган Octagon 91 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0

11 июн 17:18
Янгиликлар

Каратэ

Каратэчимиз «Premier League» совриндори

Теглар :  Каратэ
Туркиянинг Истанбул шаҳрида каратэ бўйича «Premier League» таснифига кирувчи нуфузли мусобақа ниҳоясига етди.

Ушбу турнирда ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Жаҳоннинг 35 давлатидан 607 нафар спортчи қатнашган нуфузли турнирда ғолиб ва совриндорлар 14 та вазн тоифасида аниқланди. Мусобақа якунига кўра, -50кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Баҳринисо Бабаева финалгача етиб бориб, кумуш медаль соҳибасига айланди.

Терма жамоамиз етакчиси, «Premier League» турнирларининг Париж (Франция), Роттердам (Голландия), Дубай (БАА) ва Работ (Марокаш) шаҳарларида бўлиб ўтган мусобақалари ғолиби Садриддин Сайматов бу сафар совриндорлар қаторидан жой ола билмаган бўлсада, янгиланган жаҳон рейтингида у катта эҳтимол билан ўз вазн тоифасида яна пешқадамга айланади.

Мусобақа давомида Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси раҳбарияти бир неча спорт делегациялари билан музокаралар ўтказди. Мамлакатимизда спортга кўрсатилаётган эътиборни алоҳида эътироф этган Эрон ва Озарбайжон каратэ федерацияси раҳбарлари вакилларимиз билан ҳамкорлик қилиш истагида эканликларини билдиришди.

Бунинг самараси ўлароқ, тез орада озарбайжонлик каратэ юлдузлари мамлакатимизга келиб, ўзбекистонлик ёш каратэчилар учун маҳорат дарслари ўтаб берадиган бўлишди. Бундан ташқари, Эрон терма жамоасида мураббий сифатида фаолият олиб бораётган, ўз вақтида ўсмирлар ва катталар ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Ҳусайн Роуҳани Ўзбекистон терма жамоаси билан ишлаш истаги бор эканлигини айтиб ўтди.

Қайд этиш лозимки, бугунги кунда Эронда бир миллиондан ортик каратэчи бор ва форслар спортнинг ушбу тури бўйича нафақат қитъада, балки жаҳонда етакчилар қаторида эътироф этилади. Айнан шу жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда терма жамоамиз аъзолари келажакда Туркия ва Эрон каратэчилари билан қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш масаласида ҳам келишувга эришилди.

Маълумот учун, спортнинг каратэ тури тарихда биринчи марта 2020 йилги Токио Олимпиадасида ўйинлар дастуридан жой олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг