UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56"Бировнинг нарсаси керак эмас, ўзимникини эса бермайман!" Пётр Ян Двалишвили билан трилогияга тайёргарликни якунлади 0 19:25Моуриньо: "Реал" таркиби мени тўлиқ қониқтиради" 0 18:54ММА ҳамжамиятининг Мэлотт - Бакли жангидаги нокаутга муносабати: "Капа олти метр нарига учиб кетди" 0 18:23Ўзбекистон 2027 йилги Жаҳон кубоклари учун иккита йўлланмага эга бўлди! 0 17:52UFC Fight Night 291 турнири нокаутлар бўйича Лига рекордини такрорлади 0 17:21Лионель Месси бугунги ўйинда қайд этган дублига муносабат билдирди 0 16:50Умар Кремлёв: "Боксчилар ҳеч нарсага муҳтож бўлмасликлари учун шароит қиламиз" 0 16:19RCC x Karate Combat: Хамзин Космони енгди, "Белаз" Дуглас Лимани бўғиб қўйди 0 15:48Бакли Мэлоттдан қабул қилиб олган бугунги нокаутли мағлубияти ҳақида гапирди 0 15:17Мареска АПЛ рекордини ўрнатди 0 14:46Бугун уч нафар боксчимиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 14:15Мадримовнинг вазнидаги Фундора WBC чемпионлик камарини ҳимоя қилди 0 13:44Жаҳон чемпионатида йўқотишсиз одимлаяпмиз. Беш нафар боксчимизнинг барида ғалаба! 0 13:13Бекхэм ФИФА президентлигига номзод бўлиши мумкин 0 12:42Полина Кудерметова Ningbo Open турнирининг асосий тўрига йўл олди 0

07 мар 17:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Карл Фроч: "Усик ўткинчи жангни хоҳлади ва уни қўлга киритди"

Иккинчи ўрта вазнда собиқ жаҳон чемпиони Карл Фроч Бутунжаҳон бокс кенгашининг (WBC) Александр Усик ва Рико Верховен ўртасидаги жангга рухсат бериш қароридан ҳайратда.

"Бу ҳеч ким ҳеч қачон ҳеч нарса эшитмаган жангчига қарши кўнгилли ҳимоя. Бунинг устига кикбоксчига қарши жанг. Кикбоксчилар боксга қандай ўтганидан хабарим йўқ, лекин ўтмишда уларнинг муваффақият қозонган ҳолатлари кўп бўлганига шубҳам бор. Бу менинг фикрим. Усик ўтиш жангини хоҳлади ва уни қўлга киритди.

Катта эҳтимол билан, Агит Кабаел бу воқеадан хурсанд бўлмайди. У узоқ вақтдан бери WBC томонидан мажбурий даъвогар мақомида бўлиб турибди. Бундан ташқари, у сохта даъвогар эмас, балки ҳақиқатан ҳам синовдан ўтган боксчи. Анчадан бери ўз имкониятини кутаётган даъвогар. Энди эса яна узоқроқ кутишига тўғри келади. Бу эса спорт учун ёмон", - деди Бокс шон-шуҳрат зали аъзоси Фроч ўз подкастида.

Эслатиб ўтамиз, Усик - Верховен жанги 23 май куни Мисрнинг Гиза шаҳрида бўлиб ўтади. Рико муваффақиятли кикбоксчи сифатида бутун дунёга танилган. 33 ёшли германиялик Агит Кабаел эса супероғир вазн тоифасида WBC вақтинчалик чемпиони ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг