UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Чарльз Оливейра Царукян билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди 0 18:05ИНТЕРВЬЮ. Олимпиада финали сотилганмиди — Абдулло Тангриев 0 17:29Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади 0 17:13Шавкат Мирзиёев UCI президенти билан учрашди 0 16:48"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро 0 16:12"Бразилия ММА турнирида Доғистонни мағлуб этган бўларди" - Чарльз Оливейра 0 15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0 14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0 14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0

25 июл 09:04
Янгиликлар

Теннис

Каспер Рууд Гштаадда чемпионлик унвонини ҳимоя қилди

Швейцариянинг Гштаад шаҳрида теннис бўйича нуфузли ATP турнири якунланди.

Дунёнинг бешинчи ракеткаси Каспер Рууд мусобақа бош совринини қўлга киритди. Норвегиялик теннисчи бу билан ўтган йилги чемпионлик унвонини муносиб тарзда ҳимоя қилди ва очколарни сақлаб қолди.  

Рууд 2 соату 36 дақиқа давом этган финал учрашувида рейтингнинг 15-поғонасидан жой олган италиялик Маттео Берреттинини 4/6, 7/6(4), 6/2 ҳисобларида мағлубиятга учратди.

Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида норвегиялик ҳисобда олдинга чиқиб олди - 3:2. Шунингдек, у италияликнинг 12 та ўйиндан иборат ғалабали сериясига ҳам чек қўйди. Рууд 8, Берреттини 10 та эйс зарбасини амалга оширган. 

Каспер мавсумдаги учинчи, фаолиятидаги тўққизинчи совринини қўлга киритди. Швейцариядаги муваффақиятли иштирок унга 81,310 евро мукофот пули ҳамда 250 рейтинг очкосини тақдим этди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг