UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

26 май 11:48
Янгиликлар

Теннис

Каспер Рууд - учинчи бор Geneva Open ғолиби!

Швейцариянинг Женева шаҳрида теннис бўйича ATP турнири якунига етди.

Мусобақа бош соврини Каспер Руудга насиб этди. Дунёнинг еттинчи ракеткаси учинчи маротаба Gonet Geneva Open ғолибига айланди. Бу сафар норвегиялик теннисчи финал учрашувида ATP рейтингида 44-поғонада бораётган чехиялик Томаш Махачни мағлубиятга учратди - 7/5, 6/3.

Махач дунёнинг биринчи ракеткаси Новак Жоковични мусобақадан чиқариб юборишга муваффақ бўлган эди. Бир соату 47 дақиқа давом этган финал баҳсида Рууд 2, Махач 3 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар Томаш "фойдаси"га - 3 га 0. Брейклар бўйича устунлик эса Рууд томонда бўлди - 3 га 1!

Gonet Geneva Open турниридаги муваффақиятли иштирок Руудга 250 рейтинг очкоси ҳамда 88,125 евро мукофот пули келтирди. Махач эса 150 очко ва 51,400 евро ишлаб олди. Каспер фаолиятидаги 12-совринини қўлга киритди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг