UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03WTA рейтинги янгиланди. Теннис маликаларимиздан бири 25 поғона юқорилади. Қолганларичи? 0 07:32Кубарси Европада йилнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy совринини қўлга киритди 0 07:01Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0

01 фев 09:41
Янгиликлар

Хоккей

Кечаги ўйинлардан сўнг Қозоғистон Про-Лигасидаги ҳолат. "Ҳумо"нинг плей-оффдаги илк рақиби ким бўлиши мумкин?

Теглар :  Ҳумо
Кеча Қозоғистон Pro Hokei Ligasy'да навбатдаги тур ўйинлари ўтказилди.

Жумладан, Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси 40-тур доирасида Астана шаҳрининг "Снежные Барсы" клубига қарши иккинчи cафар ўйинини ўтказди. Жамоалар учун мавсум давомидаги ўзаро сўнгги, тўртинчи учрашув 7:0 ҳисобида "Ҳумо" фойдасига якунланди.

Мазкур ўйиндан сўнг "қанотлилар" мусобақа жадвалидаги очколари сонини 62 тага етказишди ва бу билан иккинчи ўринни мустаҳкамлаб олишди. "Снежные Барсы" эса 9 очко билан сўнгги - ўн иккинчи ўринда қолмоқда. Вакилларимиз айни дамда биринчи ўриндаги "Сариарка" жамоасидан 12 очко ортда, учинчи ўриндаги "Номад" жамоасидан эса 3 очко олдинда бормоқда.

"Қанотлилар"ни эндиликда мунтазам чемпионат доирасидаги навбатдаги рақиб — "Номад" кутиб турибди. Мазкур жамоага қарши иккита сафар ўйини 3-4 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Таъкидлаш жоиз, ҳозирги вазиятдан келиб чиқилса, "Ҳумо"нинг плей-офф босқичидаги илк рақиби катта эҳтимол "Горняк" жамоаси бўлиши кутилмоқда.

Қозоғистон Про-Лигаси 40-туридан сўнг мусобақа жадвали



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг