UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0

25 авг 09:47
Янгиликлар

Теннис

Кесслер бош совринни АҚШда олиб қолди, бу унинг илк титули бўлди

АҚШнинг Огайо штати Кливленд шаҳрида теннис бўйича ўтказилган WTA250 тоифасига кирувчи турнир якунига етди.

Tennis in the Land бош соврини мезбонлар вакиласи Маккартни Кесслерга насиб этди. У фаолиятидаги илк совринни ўз ватанида қўлга киритди. WTA рейтингида 98-ўринни эгаллаб турган Маккартни финал учрашувида дунёнинг 23-ракеткаси, бразилиялик Беатрис Хаддад Майя устидан иродали ғалабага эришди - 1/6, 6/1, 7/5.

Бу теннис маликаларининг ўзаро ўтказган илк учрашуви эди. Икки соату 7 дақиқа давом этган баҳсда Кесслер 3, Хаддад Майя 4 та эйс зарбасини амалга оширган. Иккала теннисчи ҳам 4 тадан қўшхатога йўл қўйган. Брейклар бўйича устунлик америкалик теннисчи томонида бўлди - 5 га 4! 

Tennis in the Land турниридаги муваффақиятли иштирок Кесслерга 250 рейтинг очкоси ҳамда 35,250 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули келтирди. Бу у учун фаолиятидаги илк соврин ҳам бўлди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг