UZ

Сўнгги янгиликлар

11:10Икки ҳамюртимиз UAE Warriors 57 турнирида жанг қилади + ПОСТЕР 0 10:49Australian Open. Карлос Алькараз рақибини деярли "сезмади" 0 10:28"Пахтакор" Португалия юқори лигасида ўйнаган бразилиялик билан шартнома имзолади 0 10:07Вержил Ортис: "Мадримов элита жангчиси" 0 09:46Вазир ўринбосари Ўзбекистон чим устида хоккей федерациясига раис этиб сайланди 0 09:25Рамазон Темиров укаси ва менежери билан АҚШдаги илк машғулотини ўтказди + ФОТО 0 09:04"Манчестер Сити" ғалабани қўлдан чиқарди. "Челси" мағлубиятдан қутулиб қолди + ВИДЕО 0 08:43Амалдаги Australian Open чемпиони учинчи даврага чиқди 0 08:22Расман: Bellator Лигаси тугатилди! 0 08:01Тўрт кун қолганда UFC 311 кардига бешинчи россиялик қўшилди 0 17:51Иньиго Мартинес Араухонинг "Ювентус"га трансферига тўсиқ бўладими? 0 17:30"Бу мен учун кичик бошоғриқ" - Хабиб мураббийлик фаолияти ҳақида гапирди 0 17:09Australian Open. Медведев тўрга зарар етказди, камерани синдирди + ФОТО 0 16:48Бивол Бетербиев билан жанг ҳақида: "Менда камарлар йўқ, лекин..." 0 16:27"Бунёдкор"да 3 нафар италиялик мураббий иш бошлади 0

14 окт 20:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кичик қишлоқдан катта марралар сари. Олимпиадада ўз юртдошига ютқазган “Qazaq Style” билан яқиндан танишинг

Эртага Алимхонули иккинчи чемпионлик учун кураш олиб боради.


Геннадий Головкин Сауль Альваресдан учралган мағлубиятдан сўнг ўрта вазн тоифасидаги барча камарларни бўшатиб берди. Шу билан бирга қозоғистонлик истиқболли боксчи Жанибек Алимхонули ўз дивизионида жадал юқорилаб келмоқда. 2022 йилда Деметриус Андраде супер ўрта вазн тоифасида нафақага чиққанидан кейин у WBO йўналиши бўйича жаҳон чемпионига айлнади. Эртага, 15 октябрь куни эса Жанибек IBF йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Винченсо Гуалтиери билан бирлаштирувчи жангда қатнашади.  



У ҳаваскор боксда 20 ёшида жаҳон ва Осиё чемпиони бўлган, аммо Олимпиадада ўз ҳамюртига имкониятни бой бериб қўйганди

Алимхонули 1993 йил 1000 кишилик Жиланди қишлоғида туғилган ҳамда ўша ерда бокс билан шуғулланган, бироқ ёшлигида мураббийи Мурат Сихимбаевга эргашиб, Олмаотага кўчиб кетган. Ўша ерда катталар ўртасида илк бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. Орадан бир йил ўтиб, Олмаотадаги жаҳон ва Осиё биринчилигида ҳам ғолиб бўлади. 2014 йилда эса Осиё ўйинларида ҳам чемпионликни ўзиники қилган. 


Ушбу муваффақиятлардан сўнг Жанибек навбатдаги Қозиғистон чемпионатида чорак финалда юришини тўхтатган, лекин ушбу воқеа унинг Олимпиадага боришига ва “Astana Arlans” таркибида Бутунжаҳон бокс сериясининг (WSB) бешинчи мавсумида ғалаба қозонишига тўсқинлик қилмади. 2016 йили Риода бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида Алимхонули медаль учун асосий даъвогарлардан бири эди. У дастлабки икки жангда ишончли тарзда ғлаба қозонган бўлса, чорак финалда Озарбайжон шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюрти Камран Шоҳсуварлига сенсацион мағлуб бўлиб, турнир билан хайрлашганди. 


Олимпиададан икки ой ўтгач, Жанибек профессионал боксда дебютини ўтказди. У ўзининг илк жангида Милтон Нуньесдан устун келганди. 

2018 йилда Жанибек Эгис Климас билан ҳамкорлик қила бошлайди ва афсонавий Будди Макгрит унинг мураббийига айланади. Кейинчалик унинг рекорди 2-0 бўлишига қарамай, Top Rank билан шартнома имзолашга муваффақ бўлади. Top Rank Алимхонулининг карьерасини малакали ва изчил тарғиб қилди. Боб Арум қўл остидаги тўртинчи жангида қозоғистонлик боксчи WBC ва WBO камарларини қўлга киритган. Бу унвонлар орқали у рейтинги юқорироқ бўлган боксчилар билан жанг қилиш имкониятига эга бўла бошлайди. 2022 йилга келиб, мағлубият нима эканлигини билмай келаётган Денни Дигнумга қарши WBO’нинг вақтинчалик камари учун кечган дуелда жиддий рақибни 2-раунддаёқ нокаутга учратиб, вақтинчалик чемпионга айланган эди. Доимий чемпион Деметриус Андраде ҳисобланарди, аммо у камарни ҳимоя қилишдан қочиб, иккинчи ўрта вазнга йўл олади. Шундай қилиб, Жанибек Top Rank билан 10 та жанг ва 4 йиллик меҳнатдан сўнг тўлақонли чемпион бўлди.

Алимхонули барча камарларни ўзида жамлашни истарди, бироқ рақиблар у билан жанг таклифини қабул қилмайди. У Андраде, Чарло, Мунгиа ва Канелоларни жангга чорлади. Ҳатто WBO камари учун мажбурий давогарлар Лиам Смит ва Хайме Мунгиа ҳам жанг қилишдан бош тортишди. Шу боис у қадар кучли бўлмаган Энзел Бентли ва Стивен Батлерга қарши иккита ҳимоя жангида қатнашиб, уларни ортиқча қийинчиликсиз таслим этди. Ўртамиёна жанглардаги муваффақият учун ҳам The Ring журнали уни ўрта вазн тоифаси рейтингида иккинчи ўрига жойлаштирди. Фақатгина Геннадий Головкин ундан юқори поғонада эди. Жанибекнинг “Qazaq Style” деган лақаби бор. У Головкинга қараганда серқирра ва айёр бокс услубига эга. Алимхонқули ринг марказини эгаллаб, иккинчи рақамда ишлайди. У рақиб зарба беришини кутиб, ўзи қарши ҳужум билан жавоб қайтаради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг