UZ

Сўнгги янгиликлар

19:44Ҳусанов "Манчестер Сити"да мавсум футболчиси бўлишга даъвогарлик қилмоқда 0 19:23"Америкалик ватанпарвар сифатида айтаманки - Чимаев ғалаба қозонганди" - Сехудо 0 19:02"Ҳар бир ҳақорат учун жавоб берасан!". Имавов Стриклендга мурожаат қилди 0 18:41Инсайдер Макгрегорнинг кейинги жанги деярли аниқ эканлигини айтди 0 18:20Энцо Мареска "Ман Сити"да Хосеп Гвардиола ўрнини эгаллаши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 17:59Арман Царукян Хамзат Чимаевни мағлуб этгани учун 50 000 доллар тўлайди 0 17:38Белал Муҳаммад: "Чимаев улар туфайли мағлуб бўлди" 0 17:17"Уни фоҳиша дейишимни истайсизми?" Ронда Роузи Карано билан жанг ҳақида фикр билдирди 0 16:56Моуринью "Реал"га иккита талаб қўйди: Мбаппенинг тақдири маълум 0 16:35Чимаев мағлубиятидан кейин UFC`нинг энг яхши жангчилари рейтингида яхшигина пастлади 0 16:25UFC Нурсултон Рўзибоевнинг жангини расман эълон қилди (+ПОСТЕР) 0 16:14Навоийда белбоғли кураш бўйича мамлакат чемпионати ўтказилади 0 15:53Волковда UFC чемпионлиги учун жанг ҳақида кутилмаган тан олиш 0 15:32Флик чемпионлик унвонидан сўнг "Барселона" билан янги шартнома имзолади 0 15:11Эргашев Ғиёсовнинг чемпионлик жанги ҳақида: "У мана шу жангини ютса..." (+ФОТО) 0

15 ноя 17:38
Янгиликлар

Футбол

Ким кучлироқ: Ўзбекистонми ёки Қозоғистон?

Теглар :  Футбол
Шу саволга жавоб излаб кўрамиз ва икки давлатни футбол миқёсида солиштириб чиқамиз.

16 ноябрь, чоршанба куни Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Бу ўйин узоқ вақтдан бери марказий осиёлик футбол мухлисларини ўйлантириб келаётган саволга жавоб беради – ким кучлироқ?

Айни пайтда Championat.asia нашри ҳар икки давлат футболи қай даражада ривожланганини ўрганиб чиқди.

Таркиблар қиймати

Келинг, энг аниқ нарсалардан бошлайлик - масалан, таркибларнинг нархи.

Тransfermarkt портали маълумотларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси таркиби 27,2 миллион еврога тенг. Қозоғистон терма жамоасининг таркиби эса 15,7 миллион еврога баҳоланмоқда. Ўзбекистон терма жамоасининг деярли икки баробар устунлиги!

Ўзбекистон – Қозоғистон – 1:0



Легионерлар сони

Яна бир кўрсаткич легионерлар сони билан боғлиқ. Хориж чемпионатларида қанча кўп ўйинчи ўйнаса, терма жамоанинг мавқеи шунчалик юқори бўлади.

Биз Европада ўйнаётган футболчиларни ҳисобга олдик. Қозоғистонда улардан иккитаси бор - Нурали Алип ва Бахтиёр Зайнутдинов. Ўзбекистонда Элдор Шомуродов, Ҳожимат Эркинов, Отабек Шукуров ва Бобур Абдихолиқов бор. Шунингдек, яқин вақтгача РПЛ клублари шарафини ҳимоя қилиб келган Остон Ўрунов ва ушбу йиғинга маълум сабабларга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилмаган Иброҳимхалил Йўлдошевни ҳам қўшишингиз мумкин. Бунда Қозоғистонда тўп тепаётган Игорь Сергеев ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Ҳар ҳолда устунлик яна Ўзбекистон томонида.

Ўзбекистон – Қозоғистон – 2:0


ФИФА рейтинги

Тўғридан-тўғри футболнинг ривожланиш даражасини ФИФА рейтинги кўрсатади. Ўзбекистон 77-ўринда – МДҲ давлатларидан фақат Украина (27) ва Россия (33) юқорироқ. Қозоғистон Грузия (78), Арманистон (93), Қирғизистон (95) ва Беларусни (97) ортда қолдириб, 113-ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистон – Қозоғистон – 3:0



Маҳаллий чемпионат даражаси

Маҳаллий чемпионат қанчалик ривожланганлиги ҳам ниҳоятда муҳим. Энг объектив мезон - бу лигада иштирок этаётган футболчиларнинг баҳоси.

Бу ерда Қозоғистон бироз устунликка эга: ҳозирда ҚПЛда ўйнаётган футболчиларнинг бозор қиймати – 87,5 миллион евро. Ўзбекистон Суперлигасида эса бу кўрсаткич бироз пастроқ – 81,8 миллион евро.

Ўзбекистон – Қозоғистон – 3:1


Клубларнинг халқаро майдондаги муваффақиятлари

Қозоғистон клублари жорий еврокубокларда қатнашмаяпти. "Қизил-Жар" УЕФА Конференциялар Лигаси саралашининг учинчи босқичида Кипрнинг АПОЭЛ жамоасига имкониятни бой берган бўлса, "Тобол" Европа Лигаси саралашининг биринчи босқичида "Ференцварош"ни мағлуб эта олмади.

Ўзбекистонга келадиган бўлсак, "Сўғдиёна" ОФК Кубоги ярим финалига қадар етиб бориб, "Куала-Лумпур"га имкониятни бой берди, "Насаф" эса Осиё Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига чиқди. "Пахтакор" ҳам қатнашди, аммо гуруҳ босқичидаёқ мусобақадаги иштирокини тўхтатди.

Албатта, Европа турнирлари Осиё турнирларидан юқори баҳоланади. Биз Чемпионлар Лигаси Осиёникидан анча кучли эканлигини тушунамиз. Бироқ ОЧЛни Европа Лигаси ёки ҳеч бўлмаганда УЕФА Конференциялар Лигаси билан солиштириш мумкин. 

Ўзбекистон – Қозоғистон – 4:1


Мухлислар ташрифи

Мухлисларнинг футболга қизиқиши ҳам муҳим омил. Бу ерда биз чемпионат ўйинларига ўртача ташриф каби кўрсаткични баҳолаймиз.

Тransfermarkt маълумотларига кўра, 2022 йилги мавсумда ҚПЛ ўйинларига ўртача 3432 киши ташриф буюрган. Суперлигада деярли бир хил кўрсаткич бор - 3,425. Фарқ унчалик катта эмас, шунинг учун бу ерда ҳар бир жамоага бир баллдан ажратамиз.

Ўзбекистон – Қозоғистон – 5:2



Албатта, кўплаб бошқа омилларни ҳисобга олиш керак, аммо уларнинг барчаси субъектив бўлади. Биз қандайдир рақамли асосга эга бўлган нарсага таяндик. Рақамлар, сиз билганингиздек, ёлғон гапирмайди.

Якуний ҳисоб – 5:2, Ўзбекистон фойдасига. Келинг, чоршанба куни "Пахтакор" стадиони таблосида қандай ҳисоб бўлишини текшириб кўрамиз.


Николай Егоричев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг