UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0

27 апр 20:20
Янгиликлар

Дзюдо

Кўкка бўй чўзаётган Самарқанд дзюдо мактаби

Сўнгги йилларда Самарқанд вилояти дзюдосида ижобий томонга сезиларли ўзгаришлар бўлди.

Буни биринчи галда Ўзбекистон катталар терма жамоасига етказиб берилган дзюдочилар билан изоҳлаш мумкин. Бугунги кунда асосий жамоамиз таркибида дзюдочиларимиздан Давлат Бобонов, Муҳаммадкарим Ҳуррамов, Диёра Келдиёрова, ака-ука Сардор ва Кемран Нуриллаев Токио-2020 Олимпиадаси йўлланмалари учун кураш олиб боришяпти. Бу дзюдочиларимиз ўз вазн тоифаларининг етакчилари ҳисобланишади. 

Шунингдек, Шаҳбоз Умирзоқов, Теҳрон Эркинов, Вагиф Ибодов, Санжар Пардаев, Чингиз Шокиров, Азизбек Ашуров сингари Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига номзод дзюдочиларни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, улар эртага асосий жамоадаги акаларига муносиб рақобатни юзага келтира олади. 

Биз айни мавзу юзасидан Самарқанд вилояти терма жамоаси катта мураббийи Мўмин Набиевдан интервью олдик.          

- Вилоятимизда дзюдо спорт турига бўлган қизиқиш жуда юқори, - дея сўз бошлади М.Набиев. - Кундан-кунга дзюдо билан шуғулланаётган ёшлар сони ортиб боряпти. Мамлакат миқёси ҳамда халқаро мусобақалардаги натижаларимиз ҳам чакки эмас. Бугунги кунда вилоятимиз дзюдочиларидан Давлат Бобонов, Муҳаммадкарим Ҳуррамов, Диёра Келдиёрова, Сардор Нуриллаев Ўзбекистон катталар терма жамоасида, Шаҳбоз Умирзоқов (-81 кг), Теҳрон Эркинов, Азизбек Ашуров (иккаласи -60 кг), Вагиф Ибодов (-66 кг), Санжар Пардаев (-73 кг), Чингиз Шокиров (-100 кг) мамлакат ёшлар терма жамоаси аъзолари ҳисобланишади. Мен санаб ўтган дзюдочилар ўз вазн тоифаларининг етакчилари бўлиб туришибди. Бобонов, Ҳуррамов, Келдиёрова Олимпиада рейтинг ўринларини эгаллаб туришибди. Ёшларимиздан Эркинов, Умирзоқов ва Ибодов Осиё чемпионати ҳамда кубоги баҳсларида зафар қучишган.  

- Мўмин ака, Самарқанд вилоятининг қайси туман ва шаҳарларида ишлар тўғри йўлга қўйилган?

- Самарқанд шаҳри, Пастдарғом, Нуробод, Ургут туманларида дзюдога бўлган эътибор жуда яхши. Шу туман ва шаҳарлардан истеъдодли дзюдочилар кўпроқ етишиб чиқмоқда. Бу ерда яхши мураббийлар ишлашяпти. Қолган туманлар ҳам ишни тўғри йўлга қўйишга ҳаракат қилишяпти. Истеъдодларнинг кашф қилиниши учун рақобат кучли бўлиши керак.

- Истеъдодларнинг юзага чиқиши мураббийларга боғлиқ. Қайси мураббийларни алоҳида таъкидлаган бўлардингиз?

- Бундай мураббийлар бизда бисёр. Нурали Қобилов, Ўктам Раҳмонов, Илҳом Нуриллаев, Жамол Шодмонов, Нам Валера, Суҳроб Ҳусаинов, Икром Нуриллаев, Лочин Ташалиев, Фармон Қобилов сингари тажрибали мураббийларимиз бошқаларга ўрнак бўлишяпти. 

- Давлат Бобонов, Муҳаммадкарим Ҳуррамов, Диёра Келдиёрова сингари совриндор дзюдочиларимизнинг шунча ёшлар орасидан отилиб чиқишида асосий омил нима бўлган? Олимпиадага йўлланма олиш остонасида турган бу дзюдочиларимиз ҳақида тўлиқроқ маълумот беринг.

 - Давлат Бобонов Навоий вилояти Нурота туманида туғилган. Ёшлигидан Самарқанд вилоят ихтисослаштирилган спорт интернатида ўқиган. Ҳозирги кунда Самарқанд давлат университетининг 4-босқич талабаси. Мураббийи - Нурали Қобилов. Муҳаммадкарим Ҳуррамов Сурхондарё вилоятида дунёга келган. У ҳам ёшлигидан Самарқанд вилоят ихтисослаштирилган спорт интернатида таҳсил олган. Бугунги кунда Самарқанд давлат университетининг 4-босқич талабаси. Мураббийи- Ўктам Раҳмонов. Диёра Келдиёрова Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани Жума шаҳарчасида туғилган. Самарқанд давлат университетининг 3-босқич талабаси. Мураббийи - Хуршида Холиқова. Сардор ва Кемран Нуриллаевлар Самарқанд вилоятининг Ургут туманида дунёга келишган. Сардор Самарқанд давлат университетининг тўртинчи, укаси Кемран эса 3-босқич талабаси. Иккаласини ҳам мураббийи - Илҳом Нуруллаев. 

- Мўмин ака карантин кунларини қандай ўтказяпсизлар? Терма жамоага номзод дзюдочилар, умуман вилоят терма жамоаси дзюдочилари билан доимий мулоқот ўрнатилганми?

- Карантин бўлишига қарамай, спортчиларимизни бўш қолдирмаяпмиз. Масофавий ишлар йўлга қўйилган. Ҳар куни мулоқотда бўлиб турибмиз. Кунлик вазифалар бериб борамиз. Шу асосида карантинга амал қилган ҳолда, уй шароитида машғулотларни бажаришяпти. 

- Сизларни, яъни мураббийларни қандай муаммолар қийнаяпти? Федерация, вилоят ҳокимлиги қай томондан ёрдам беришини хоҳлардингизлар?

- Бизда ҳозирча ҳаммаси яхши. Яхши натижаларга эришаётган дзюдочилар ҳамда уларнинг мураббийлари ҳокимият ва федерация томонидан рағбатлантириб келинмоқда. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг