13 ноя 09:08
Янгиликлар
Бокс/ММА
Конор Макгрегор бокс бўйича UFC'даги энг кучли жангчи эканлигини айтди
Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор промоушендаги бокс қобилиятлари кучли жангчилар ва ўзи ҳақида фикр билдирди.
Мухлислардан бири жойлаган UFC'даги топ-5 бокс қобилиятларига эга жангчилар рўйхатига Конор изоҳ берди:
"Мен бу рўйхатдаги учтаси билан бокс тушишга улгурганман. Бу йигитларнинг бирортаси менинг бокс қобилиятларимнинг яқинига ҳам кела олмайди. Хатто Дастин ҳам оёғимдан олган жароҳатдан сўнг мени нокаут қилганди. Бокс томондан қарасак, мен буларни барчасини урганман. Ян эса яхши боксчи, менга унинг усули ёқади. Аммо, мен уни ҳам янчиб ташлаган бўлардим", -дейди Конор Макгрегор.
Ҳавола :
Манба : twitter.com/TheNotoriousMMA
Фикрлар