UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Лазизбек Мулложоновнинг 14 ноябрь кунги рақиби маълум бўлди 0 18:23Юнон-рум курашчиларимиз U-23 Жаҳон чемпионатида қандай таркиб билан иштирок этиши аниқ бўлди 0 18:02ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради 0 17:41"АҚШга кел, сени кутяпман" - Двалишвили Янга мурожаат қилди 0 17:20WBA Мозес Итаума ва Кубрат Пулев жангига буйруқ берди 0 16:59Ўзбекистонлик ёш велоспортчи қиз август ойида жиддий йўл-транспорт ҳодисасига учрагани маълум бўлди 0 16:38Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади" 0 16:17Чарльз Оливейра 50 минг доллар бонусини нимага ишлатганини кўрсатди (ФОТО) 0 15:56Жаҳон чемпионати олдидан таэквондочиларимизнинг дунё рейтингидаги ўринлари қандай? 0 15:35Эдди Хирн Исроил Мадримов қачон жанг қилишини айтди 0 15:14Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади 0 14:53Теофимо Лопес Шакур Стивенсонни нокаут қилишга ваъда берди, америкалик жойида жавоб қайтарди 0 14:32"Уларнинг пешонасидан дарча очиб қўяман. Гарри — Делла Маддалена ва Махачев ҳақида 0 14:11"Кичик бир хато ҳаммасини ўзгартириши мумкин" - Двалишвили Ян билан жанг ҳақида гапирди 0 13:50Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади 0

16 июл 16:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

Конор МакГрегор допинг синовлари тизимига қайтди

Конор МакГрегор допингга қарши назорат тизимига қайта қўшилди ва UFC билан тузилган шартномага кўра қолган икки жангни ўтказишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда BKFC (Bare Knuckle FC) президенти Дэвид Фельдман Ариэль Хельванигa берган интервьюсида маълум қилди. Ундан ирландияликнинг қўлқопсиз жангларга ўтиши эҳтимоли ҳақида сўрашди.

"Унинг UFC билан ҳали иккита жанги қолган. Бутун дунё кутяпти, у эса ҳаммасини тўғри йўл билан бажаришни хоҳламоқда. У менга шахсий суҳбатда шундай деди:

“Мен допинг синовлар тизимига қайтдим, жангларга қайтишга тайёргарлик кўряпман. Оқ уйда жанг қиламан, сўнг яна бир жанг, ва шунда бу ҳақда гаплашишимиз мумкин".

Бу — унинг сўзлари", — деди Фельдман.

Аввалроқ Конор МакГрегор Майкл Чендлерга қарши жангни UFC томонидан келаси йил Оқ уйда бўладиган турнирда амалга оширишни хоҳлаётганини айтганди.

Ирландиялик спортчи охирги марта 2021 йил июлда октагонга чиққан. Ўшанда у Дастин Порьега қарши трилогияда оёғидан жароҳат олганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг