UZ

Сўнгги янгиликлар

12:08Жокович 20 йилда илк бор "Катта Дубулға" турнири стартидаёқ мағлуб бўлди 0 11:42Жастин Гэтжи: "Иккала қўлим ҳам Топурия билан бўлган жангдан кейин ҳалиям оғрияпти" 0 11:15Муҳаммад Мокаев ACBJJ Лигаси камари учун жанг қилди 0 10:43Бруну Фернандеш Роналдуга етиб олди 0 10:16Конор қўлқопсиз жангларга (bare-knuckle) ўтишни режалаштиряпти 0 09:47Lausanne Grand Slam 2026. Терма жамоамиз 5 та медаль билан 77 давлат орасида нечанчи бўлди? ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:24Мозес Итаума нокаутли мағлубиятига илк бор изоҳ берди 0 08:59"Башакшеҳир" ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ғалабани қўлдан чиқарди, Шомуродов яна гол урди 0 08:28Забит Магомедшарипов етти йиллик танаффусдан сўнг илк ғалабасини қўлга киритди 0 08:01US Open 2026. Камилла Раҳимова илк даврада дунёнинг 29-ракеткасини таслим этди 0 20:18Таэквондочи қизларимиз Тайюан турнирини 2 та бронза медали билан якунлашди 0 19:47"Милан" Леау "Галатасарой"га ўтганини эълон қилди 0 19:19Бухоро “Uzbekistan Judo Tour” ғолиб ва совриндорлари аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 18:53Рожер Федерер теннис шон-шуҳрат залига киритилди 0 18:36Мужибилло Турсунов Россиядаги IBA турнирида ғалабага эришди 0

31 авг 10:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Конор қўлқопсиз жангларга (bare-knuckle) ўтишни режалаштиряпти

Қўлқопсиз жанглар лигаси (Bare Knuckle Fighting Championship — BKFC) президенти Дэвид Фельдман шу ҳақда гапирди.

Фельдманн Конор Макгрегор билан унинг UFC`даги шартномаси якунлангач, ташкилотдаги эҳтимолий дебюти бўйича музокаралар олиб бораётганини маълум қилди. BKFC ҳаммуассиси бўлган ирландиялик аввалроқ қўлқопсиз жангларда албатта иштирок этиши ва ушбу йўналишда чемпионлик камарини қўлга киритишини ваъда қилган эди.

"Бизда ўтмишда шундай суҳбатлар бўлган, — деди Фельдман MMA Fighting нашрига берган интервьюсида. — Ҳозир у [UFC`даги] сўнгги жангини ўтказишга максимал даражада эътибор қаратган. Кейин у бизга келади ва стадиондаги барча чипталар сотилиб кетади".

Макс Холлоуэй билан яқинда бўлиб ўтган муваффақиятсиз реванш жангидан сўнг (ўша жангда Макгрегор илк сониялардаёқ тиззасидан жароҳат олган эди), унинг UFC билан шартномасида атиги битта жанг қолди. Ирландиялик жангчи уни келаси йилнинг июль ойида ўтказиш ниятида.

Макгрегорнинг ўзи ҳам аввалроқ BKFC`да чиқиш қилиш ниятини билдирган эди. "Агар сиз мен бу ерда нутқ сўзлаб, одамларни жангларга бошлаб, ўзим эса рингга чиқмайман деб ўйласангиз, яна бир бор ўйлаб кўринг, — деганди у ўтган йили. — Ишонч ҳосил қилинг, Конор Макгрегор Bare Knuckle Fighting Championship`да жанг қилади. Сўзларимни эслаб қолинг. Мен бу ташкилотда жаҳон чемпиони бўлмоқчиман. Бу фаолиятимдаги муҳим камар бўлади. Бокс ёки ММА`даги ҳеч ким қўлқопсиз жанглар бўйича жаҳон чемпиони ҳақида ёмон гапира олмайди".

Фельдманнинг фикрича, агар Макгрегор BKFC жангчисига айланса, бу компания қийматини икки ёки уч баробар ошириши мумкин, бунга эса ҳаммуассис сифатида Конорнинг ўзи ҳам бевосита манфаатдор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг