UZ

Сўнгги янгиликлар

10:01"Бу йигитларни қўллаб-қувватлаш керак". Пейж UFC’даги паст гонорарлар бўйича танқидга қўшилди 0 09:30Месси ва Суареснинг узатмалари "Интер Майами"га "Нью-Йорк Сити"ни мағлуб этишга ёрдам берди 0 08:59Жалолов рингга чиқадиган оқшомда 121 та мағлубияти бор боксчи жанг қилади 0 08:28Алекс Перейра Пауло Коста нима учун Магомед Анкалаевни мағлуб этишини тушунтирди 0 07:57"Янга қарши иккинчи жангнинг бошидаёқ ғалаба қозона олмаслигимни тушуниб етдим" - Двалишвили 0 07:26ЕЧЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган учрашувда ПСЖ "Манчестер Сити"ни таслим этди + ВИДЕО 0 19:30Вирал сурат ортидаги Мерьем: Туркия волейболининг 20 ёшли гўзали бутун дунёни ўзига қаратмоқда 0 19:05Умматалиев Бивол билан машғулот ўтказмоқда (ВИДЕО) 0 18:37Алекс Перейранинг синглиси UFC билан шартнома имзолай олмади 0 18:09Тошкент мезбонлик қиладиган IBA Nomad 16 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 17:30Мареска "Ман Сити" иши ҳақида ўз фикрини билдирди 0 16:42Мағлубиятсиз одимлаётган ўзбек — Сиро Чойнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум 0 16:162027 йилги Бриллиант Лигаси тақвими эълон қилинди 0 15:39Шавкат Раҳмоновнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби ҳақида маълумотлар пайдо бўлди 0 15:06"Реал"да аҳвол ёмонми? Моуриньо жавоб берди 0

28 июл 14:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кореяда жанг ўтказадиган боксчиларимиз тарозидан муваффақиятли ўтишди + ФОТО

Эртага Корея Республикаси пойтахти Сеул шаҳрида профессионал бокс кечаси ўтказилади.

FW1 промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилаётган ушбу бокс оқшомида "Фавзул Мунаввар" промоутерлик клубининг 5 нафар чарм қўлқоп устаси ҳам рингга кўтарилади. 

Аввал хабар берганимиздек, кечанинг марказий жангида ҳамюртимиз Шаҳзодбек Шаробиддинов (5-1) кореялик Сон Кван Лига қарши рингга чиқади. Ўн раундлик жанг ғолиби WBA Asia камарига эга бўлади. 

Бугун боксчилар тарозидан ўтиш маросимида ҳозир бўлишди. Шаҳзодбек белгиланган вазн (57.15 кг) меъёрини биринчи уринишдаёқ бажарди. У роппа-роса 57 кг вазн қайд этди. Кван эса иккинчи уринишда ортиқча 600 грамм вазндан ҳалос бўла олди.  

Афсуски, Шаҳбозбек Толибжоновнинг жанги бекор қилинди. Боиси, унинг филиппинлик рақиби жароҳат олгани боис, жангда иштирок эта олмайдиган бўлди. Қолган боксчиларимиз тарозидан муваффақиятли ўтиб олишди. Дониёрбек Ҳайиталиевнинг рақиби Абдулла Ниғматов асли ўзбекистонлик бўлиб, ҳозирда Корея Республикаси шарафини ҳимоя қилмоқда.  


Эртанги жанг жуфтликлари:

67 кг вазнда 4 раундлик жанг: Дониёрбек Ҳайиталиев - Абдулла Ниғматов (Корея Республикаси) 

59 кг вазнда 6 раундлик жанг: Сирожбек Исмоилов - Ин Ҳо Чой (Корея Республикаси)

53.5 кг вазнда 6 раундлик жанг: Ҳусниддин Мараимов - Ин Су Жанг (Корея Республикаси)

74 кг вазнда 6 раундлик жанг: Эгамберди Нуриддинов - Дае Хюн Баек (Корея Республикаси)

57.15 кг вазнда 10 раундлик жанг: Шаҳзодбек Шаробиддинов - Донг Кван Ли (Корея Республикаси)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг