UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

07 апр 10:10
Янгиликлар

Велоспорт

Козиева ва Мисюрина "Life's An Omnium Madison" чемпиони!

Кеча Швейцариянинг Гренхен шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича "Life's An Omnium Madison" халқаро турнирининг катталар ўртасидаги баҳслари ўтказилди.

Ушбу турнир аёллар ўртасида очко йиғиш ва скретч пойгалари ҳам ташкил этилди. 80 та айлана (20 км) ва 8 та спринтга кечган очко йиғиш пойгаси, шунингдек, 40 айланадан (10 км) иборат скретч дастурида "Tashkent City Track Team" жамоаси аъзолари ҳам муносиб иштирок этди.

Қувонарлиси, дунёнинг энг кучли велотрекчилари жам бўлган пойгаларнинг ҳар иккисида ҳамюртларимиз Нафосат Козиева ҳамда Маргарита Мисюринанинг қўли баланд келиб, чемпионга айланишди.

"Life's An Omnium Madison", очко йиғиш пойгаси.

Олтин. Нафосат Козиева (40 очко)

Кумуш. Мартина Алзини (Италия, 33 очко)

Бронза. Валентина Занзи (Италия, 30 очко)

5. Маргарита Мисюрина (29 очко).

-- -- -- -- -- -- -- -- 

"Life's An Omnium Madison", скретч.

Олтин. Маргарита Мисюрина

Кумуш. Алина Зейтс (Швейцария)

Бронза. Ори Дубински Баш (Исроил).

Шу тариқа, "Tashkent City Track Team" жамоаси турнирни 2 та олтин медал билан якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг