UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

18 мар 19:26
Янгиликлар

Футбол

Криштиану Роналду фаолиятини қайси клубда якунлашини айтди, бу "Ал Насср" эмас

Саудия Арабистонининг “Ал Насср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду футболчилик фаолиятини якунламоқчи бўлган клуб номини айтди.

39 ёшли португалияликнинг тан олишича, футболчилик фаолиятини якунлашдан олдин у ўз ватанида тўп тепишни хоҳлайди.

“Фаолиятимни “Спортинг”да якунлайман. Мен бу клубда бор-йўғи бир мавсум ўтказсам ҳам, жамоага бўлган ҳурматимни намойиш этмоқчиман. Улар мени кашф этиб, тарбиялашди. "Спортинг" бўлмаганда, эҳтимол, McDonald's'да ишлаётган бўлардим", - деди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду бир неча йил аввал “Спортинг”га қайтиш истаги ҳақида берган интервьюсида шундай баёнот берган эди.

Криштиану Роналду футболчилик фаолиятининг дастлабки қисмини – 1997 йилдан 2003 йилга қадар “Спортинг”да ўтказган. Форвард 2023 йилдан бери Саудия Арабистони чемпионатида “Ал Насср” сафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг