UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34Уиттакер Гусков билан жанг ҳақида: "Ур ва ўтказиб юборма!" 0

06 май 12:08
Янгиликлар

Тадбирлар

Кристиан Шнайдер спорт шифокорларининг фаолияти билан танишди

Айни кунларда Германия Олимпия спорт конфедерацияси қошидаги тиббий экспертлар қўмитаси раҳбари Кристиан Шнайдер юртимизда бўлиб тургани ҳақида маълум қилган эдик.

Мутахассис ташрифи давомида мамлакатимиздаги федерация ва ассоциацияларидаги спорт шифокорлари билан учрашиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишди. 

Мазкур тадбирда Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ва Қўмита раисининг ўринбосари Шерзод Ташматов, МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директори Камол Сирожитдинов ҳам иштирок этишди.

Аввал хабар берганимиздек, германиялик мутахассис “Тошкент-2025” ёшлар Осиё ва Параосиё ўйинларига спорт тиббиёти йўналишида тайёргарлик кўриш бўйича жалб этилган. Унинг дастуридан мамлакатимиздаги ушбу йўналишнинг ҳолатини ўрганиш, спорт шифокорлари билан учрашиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишиш ҳам ўрин олган эди.

Суҳбат давомида спортчиларимизни қитъа ва жаҳон чемпионати, Осиё ва Олимпия ўйинлари каби йирик комплекс мусобақаларга тайёрлашда спорт тиббиёти йўналишининг қанчалик муҳимлиги, соҳадаги замонавий ёндашувлар бўйича сўз борди. 

Тажрибали эксперт шифокорларимизнинг фаолиятига юқори баҳо бериб, ҳамкорликнинг дастлабки қадамлари бўйича режаларни белгилаб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг