UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44Фьюрининг менежери: "Саудия Арабистони энди бундай катта маблағ сарфламайди" 0 14:13Апелляция муваффақиятсиз чиққан тақдирда "Сити" 7-10 йилга Еврокубоклардан четлатилиши мумкин 0 13:42Классик шахматда катта ўзгариш: партиялар вақти қисқариши мумкин! 0 13:11Рико Верховен Деонтей Уайлдерга қарши жанг қилишга розилик берди 0 12:40Дана Уайт Перейранинг UFC шарҳловчиларига таъсир ўтказиши ҳақидаги гапларини рад этди 0 12:09Муҳаммад Салоҳ Еврокубокларда ҳали ҳеч ким қилган натижага эришди 0 11:38Фарид Башарат: "Кутдим, аммо бу содир бўлмади" 0 11:07Собиқ Bellator чемпиони вазн қилиш учун сочини кесди + ФОТО 0 10:36UFC 333 турнири ҳарбий ҳаракатлар сабаб БААдан кўчирилиши мумкинми? Дана Уайт жавоб берди 0 10:05Sofacore. Каримов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34UFC Fight Night 291: Хоакин Бакли – Майк Мэлотт турнири иштирокчиларининг тўлиқ рўйхати тасдиқланди 0 09:03Дана Уайт Стрикленднинг UFC’даги гонорар бўйича эътирозига жавоб берди 0 08:32Ўзбекистонлик икки оғир атлетикачининг допинг-синамасида тақиқланган моддалар аниқланди 0 08:01Конференциялар лигаси. "Лугано"да иродали ғалаба, Каримов 75 дақиқа ўйнади + ВИДЕО 0 23:24Шоҳжаҳон Эргашев, "Сатурн" ва бошқалар - IBA Nomad 16 турнири олдидан матбуот анжумани ва face-to-face ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0

04 дек 10:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кроуфорд арзимас сабаб туфайли WBC чемпионлик камаридан маҳрум бўлди ва мутлақ чемпион унвонидан айрилди

Америкалик профессионал боксчи Теренс Кроуфорд Жаҳон бокс кенгаши (WBC) камаридан ва супер ўрта вазн тоифасидаги мутлақ чемпионлик унвонидан маҳрум қилинди.

Бунга боксчининг сўнгги иккита чемпионлик жанги — мексикалик Сауль Альварес ва ҳамюртимиз Исроил Мадримовга қарши беллашувлар учун WBC'га депозит тўловларини тўламагани сабаб бўлди.

WBC Кроуфорднинг Альварес билан жанги учун 50 миллион долларлик гонорар олгани ҳақида хабар берилганини ҳисобга олган ҳолда, унга 3% дан 0,6% гача чегирма берилганини маълум қилди.

"WBC Кроуфордга, унинг менежерига ва юридик маслаҳатчисига бир нечта хабарлар юборди. Афсуски, ташкилотимиз бу хабарларнинг ҳеч бирига на қабул қилингани ҳақида тасдиқнома, на жавоб олди. WBC'нинг шундай қарорга келишдан бошқа чораси йўқ эди", дейилади ташкилот баёнотида.

14 сентябрь куни Кроуфорд мексикалик Сауль Альваресни очколар ҳисобига кўра мағлуб этиб, супер ўрта вазн тоифасида (76,2 кг) мутлақ чемпионга айланган эди.

Энди ушбу дивизиондаги WBC камари вакант ҳисобланади. Камар учун британиялик Хамза Шираз ва Канада вакили Кристиан Мбилли баҳс олиб бориши белгиланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг