18 июл 13:19
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Кучли бўлиб қайтаман" – Муроджон Аҳмадалиев операция қилинди (ФОТО)
Профессионал боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев жарроҳлик столига ётди ва операциядан кейинги илк суратини Инстаграм саҳифасига жойлади.
Чарм қўлқоп устамиз елкасини операция қилдирди.
"Алҳамдулиллаҳ! Операцияни муваффақиятли якунладик. Елка қисмидаги ноқулайликлар бартараф этилди. Бунинг учун шифокорларга миннатдорчилик билдираман. Ин ша Аллоҳ кучли бўлиб қайтамиз", - деб ёзди Аҳмадалиев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Ҳавола :
Фикрлар