UZ

Сўнгги янгиликлар

13:38Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари кечаги баҳсдаги ҳаракатларига неча баҳо олишди? 0 13:07Пэдди Пимблетт октагонга қайтиш муддатини маълум қилди 0 12:36Тошкентда кикбоксинг бўйича Жаҳон кубоги ўтказилмоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 12:05Чимаев, Царукян, Нурмагомедов жанг қиладиган RAF турнирининг тўлиқ таркиби тасдиқланди 0 11:34Винисиус узоқ муддатга дисквалификация қилингани ҳақида гапирди 0 11:03Тўлиқ таркибда қатнашган юнон-рум курашчиларимиз Жаҳон чемпионатини медалсиз якунлашди 0 10:32Артур Бетербиев қизиқарли янгиликлар ваъда қилди 0 10:01"Бу йигитларни қўллаб-қувватлаш керак". Пейж UFC’даги паст гонорарлар бўйича танқидга қўшилди 0 09:30Месси ва Суареснинг узатмалари "Интер Майами"га "Нью-Йорк Сити"ни мағлуб этишга ёрдам берди 0 08:59Жалолов рингга чиқадиган оқшомда 121 та мағлубияти бор боксчи жанг қилади 0 08:28Алекс Перейра Пауло Коста нима учун Магомед Анкалаевни мағлуб этишини тушунтирди 0 07:57"Янга қарши иккинчи жангнинг бошидаёқ ғалаба қозона олмаслигимни тушуниб етдим" - Двалишвили 0 07:26ЕЧЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган учрашувда ПСЖ "Манчестер Сити"ни таслим этди + ВИДЕО 0 19:30Вирал сурат ортидаги Мерьем: Туркия волейболининг 20 ёшли гўзали бутун дунёни ўзига қаратмоқда 0 19:05Умматалиев Бивол билан машғулот ўтказмоқда (ВИДЕО) 0

29 июл 12:20
Янгиликлар

Қишки спорт турлари, Қизиқарли!

Кунига 470 долларлик люкс - бассейн, пинг-понг, ўйин приставкалари. NHL юлдузлари марказлашган чемпионатни қандай ўтказишади?

АҚШда хоккей бўйича миллий чемпионат - NHL рестарти бошланишига бир неча кунлар қолмоқда.

Мусобақада иштирок этувчи жамоалар аъзолари кўч-кўронини йиғиб, кичик шаҳарчага етиб келишган. Кимдир бу ерда кузгача қолади, яна кимлардир икки ҳафтадан сўнг уйига равона бўлади. NHLдагиларнинг айтишича, Торонто ва Эдмонтондаги ушбу жой қизиқарли ва хавфсиз. Ха тўғри, коронавирус билан касалланган илк спортчи аниқланмагунича барчаси жойида бўлади. 

Баҳслар 1 август куни старт олади.


Жамоалар қаерда яшашади?

NHL иккита шаҳардан тўртта отель танлади. Шарқий клублар Торонтодаги Hotel X ва Royal York меҳмонхоналарида, ғарбий лигадаги жамоалар эса Эдмонтондаги JW Marriot ва Sutton Place'га жойлашишади. 


Бу ерда хоккей юлдузлари Кучеров, Овечкин, Проворов ва Малкин каби хоккейчилар ўзаро йиғилиб, қизиқарли суҳбат уюштира олмайдилар. Чунки, биринчидан "Вашингтон" ва "Рейнжерс" клублари бошқа-бошқа меҳмонхоналарда, иккинчидан NHL уларни ўйиндан ташқари вақтларда мулоқот қилмасликларини назорат қилиб бориш учун кўплаб кузатувчиларни ёллаган. 

Меҳмонхоналар хоккей аренаси яқинида жойлашган. 



Отеллар барча стандартларга жавоб беради. У ерда кинотеатр, скай-бар, теннис корти, томдаги бассейн ва бошқа қулайликлар бор. Овечкин яшаётган люкс номернинг бир суткаси учун 470 доллардан пул тўланади. 




Плей-офф учрашувлари вақтида мухлислар меҳмонхоналарга кира олишмайди. Иккинчи раунд якунига етгач барча Эдмонтондаги отелга кўчиб ўтади. Бу жараён тахминан 8 сентябрлар арафасида рўй беради. 


"Royal York" отели 1929 йида қурилган ва ўша вақтда Торонтодаги энг баланд бино бўлган. Юқори қаватлардан Торонто манзарасини томоша қилиш мумкин. 


Эдмонтон яшаш учун ажойиб жой бўлмасада, отеллар билан мақтана олади. У ерда ҳам барча стандартларга жавоб берадиган отеллар мавжуд. 


Отелларда яшаш қоидалари

Бу ерда айланиш мумкин. Лекин вақти билан оилани соғинасиз. Уларнинг келиши мумкин эмас, бошқа жамоа аъзолари билан кўришиш ҳам мумкин эмас. 

Ҳар бир клуб 52 кишилик делегация билан келган - 31 нафар хоккейчи ва клуб ходимлари. Жамоалар алоҳида қаватларда яшашади. Барча ўз қаватини ўзи истаганича безатиб олиши мумкин. Бу хоккейчилар ўзларини қулай ҳис қилишлари учун албатта. 

Бу ерга келгунча, делегациянинг ҳар бир аъзоси 48 соатлик оралиқ билан уч маротаба коронавирус учун тестдан ўтказилди. Бу борада NHL протокол ишлаб чиққан ва мониторинг қилиб боради. Шунингдек, ҳар бир персонал кунига тестдан ўтказилади. Агар хоккейчи тестдан ўтишга келмаса, уни бу ердан четлатишади. 

Ўйинчилар отелдаги бошқа хоналарга чиқа олмайдилар. Хоналар кунига уч мартадан тозаланади. 


Хоккейчилар учун бар, бассейн ва машғулот заллари ишлаб туради. Ижтимоий масофага риоя қилган ҳолда у ерга чиқиш мумкин. Овқатланиш жойларида ўйинчилар ва ходимлар ўртасига тўсиқ ўрнатилади. 

Конференция финалчилари учун ўзига хос мотивация бор - улар белгиланган тестларни топширишганидан сўнг отелнинг ўзида оила аъзолари билан учрашишлари мумкин бўлади. Ташкилотчилар бунга рухсат беришади. Отель ичида хоккейчилар ниқоб тақишлари шарт. Улар фақатгина овқатланиш ва машғулотлар вақтида ечилиши мумкин. 


Машғулотлар ва кўнгилни ёзиш

"Торонто" ва "Эдмонтон" бошқа жамоаларга қараганда хеч қандай имтиёзга эга бўлмайди. Уларда залда ёки муз устида қўшимча машғулотлар ўтказиш ҳуқуқи йўқ. Лига барча жамоаларга тенг шароит яратишга максимал равишда эътибор берган. 

Лигада барча иштирокчиларнинг мусиқалари, мухлислардан йўлланган видеолар йиғиб қўйилган. 

Ўйинчилар ўзлари билан гитарани ва ўйин приставкаларини олиб келишлари мумкин. 

Ҳар бир жамоанинг ўз зонаси бор - қулай диванлар, телевизорлар ва пинг-понг учун столлар. Отель ҳудудида теннис учун корт, баскетбол майдони ҳам бор. Ушбу плей-офф учрашувларини болалар ўртасидаги турнир сафарига қиёслаш мумкин: сени овқатлантиришади, хонангни ва кийимларингни тозалашади, хеч ким сенга "Play Station" ўйнашни таъқиқламайди. Энг асосийси эса сен бор эътиборингни хоккейга қаратиб, ғалаба қозонишинг керак. 


Sports.ru сайти асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг