UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0

11 июн 22:52
Янгиликлар

Футбол

Купер Сурия билан ўйиндан сўнг майдон сифати, Одил Аҳмедов ва бошқа мавзулар ҳақида гапирди

Теглар :  Эктор Купер
Ўзбекистон - Сурия (2:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида Эктор Купер ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги ўйинда яхши тарафлар ҳам, менга ёқмаган жиҳатлар ҳам кузатилди. Биринчи бўлимда менга ёқмаган ҳолатлар бўлди. Чунки мен режалаштирган вазифаларни жамоа амалга оширмадик. Голдан сўнг эрта хотиржамликка  берилдик. Иккинчи таймда эса прессинг уюштиришда яхшироқ ўйнадик. Бу эса менга ёқди. Балки прессинг доим ҳам ўхшамагандир, лекин кўрсатмани амалга оширишга ҳаракат менга манзур бўлди. Мазкур ўйинда биз кўплаб янги футболчиларни синаб, уларга имкон қадар кўпроқ вақт бердик. Ёшлар футболчиларга бу катта масъулият юклайди. Умуман олиб қаралса, ҳаммаси яхши чиқди. Буёғига тажриба ўтказиш учун вақт бўлмайди. Келгуси ўйин расмий баҳсга айланади. Шуни айтишим  мумкинки, бу йиғиндан кўнглим тўлди. Танаффусга мамнун ҳолда чиқиб кетяпман. Энг асосийси, футболчилар кўрсатмаларимни яхши бажаришди. Яъни, улар қийин вазиятда ўзларини кўрсатишди.


- Майдон сифати ўйинга қай даражада таъсир қилди ва бу ҳолат кейинчалик ҳам ўнгланмайдиган бўлса, унда нима қиласиз? (Алишер Холматов, championat.asia)

- Бир ҳафта олдин майдонни кўрганимда, унинг ҳолати яхши эди. Мен майдон бўйича эксперт эмасман. Умуман мен ҳеч нарса бўйича эксперт эмасман. Лекин кўрганимда, майдон чими ўйин пайтида кўчиб кетиш эҳтимоли мавжудлигини билгандим. Яъни шундай шубҳа бўлганди. Лекин буни баҳона сифатида ишлата олмаймиз. Нима ҳам қилардик. Иккала жамоа ҳам бир хил шароитда ўйнамоқда. Қайтариб айтаман, мен кўрган пайтда майдон идеал ҳолатда эди. Лекин ўйинда... 

Ўйлайманки, саралаш босқичига қадар майдон сифатини яхшилашади. Бу ишни амалга ошириш осон эмас. Расмий учрашувга қадар буни тўғрилаш етарли бўладими ёки йўқ, буни билмадим. 


- Танаффусдан сўнг дархол футболчи алмаштирмадингиз. Иккинчи бўлим ўртасидан бошлаб, яъни ўйин тақдири ҳал этилгач ўзгартиришларни бошладингиз. Шундай келиб чиқсак, мазкур таркиб саралаш босқичида ҳам асосий футболчилар бўлишадими? (Ўткир Жалолхонов, кун.уз)

- Албатта терма жамоанинг асоси мавжуд. Яъни терма жамоанинг асосий базаси мавжуд. Лекин доим ўзгартиришларни амалга оширишга ҳаракат қиламиз. Баъзида ушбу ротацияларни амалга оширадиган бўлсак, қайсидир режамиз иш бермай, ўхшамай қолиш эҳтимоли бўлади. Терма жамоанинг асоси бор, лекин келгуси саралаш босқичи доирасидаги йиғинда бошқа, янги номлар ҳам бўлиши мумкин. Буни инкор этиб бўлмайди. Ҳозирги рўйхатдаги футболчилар эса ўшанда таркибда бўлмаслиги ҳам мумкин. 


- Натижа яхши бўлди. Лекин ўйин давомида футболчиларда тартиб жиҳатдан ўйин ташкил этишда оқсаш кузатилди. Ҳужумларга ўтишда ҳам жамоа фаол эмас. Доим Шомуродовга тўпни ташлаш орқали ҳужум ташкил этилмоқда ((Ҳасанли ота, журналист)

- Ҳақсиз. Баъзи футболчилар хотиржамликка берилди. Лекин агарда Шомуродов орқали ҳужумларни ташкил этиш наф келтираётган бўлса, нега бундай қилмаслигимиз керак? Яхши футболчимиздан оптимал формасида пайти тўлиқ фойдаланиш лозим. Агар ҳужум ҳақида гапирадиган бўлсак, тўғри, камчилик ва хатолар бўлди. Лекин буни тўғрилаш имкониятига эга бўламиз. Шомуродовнинг ҳозирги формасидан эса максимум фойдаланишимиз керак.


- Иккита ўйинда жамоа ютди. Яхши. Лекин ҳар иккала учрашувда жамоа бир футболчи кам ўйнамоқда. Яъни, Аҳмедовни назарда тутяпман. Одил Аҳмедов нега таркибга киритилмоқда? (Подробноуз журналисти)

- Бўлиши мумкин. Мен 25-30 йилдан буён мураббийлик қиляпман. Лекин бу мен хато қилмаслигимни англатмайди. Балки хато қилаётгандирман. Аммо сардоримиз Одил Аҳмедов терма жамоамиз ўйинига катта наф тегдирмоқда. Бизнинг таҳлилий натижаларга кўра, Аҳмедов ҳозир ҳам яхши ўйнамоқда. Лекин биз доим кузатиб борамиз ва унинг фаолиятида пасайиш бўлиши биланоқ Аҳмедовнинг ўрнини ўзгартиришга тайёрмиз.


- Саволим шундайки, мазкур йиғин давомида ўтказилган 3 ўйинда тўрт нафар футболчилар: Исмоилов, Аҳмедов, Ҳамробеков ва Машарипов тўлиқ бошланғич таркибда тушди ва барча баҳсда ўйнади. Сўрамоқчи бўлганим, бу футболчилар сизнинг қарашингиз бўйича ҳозир асосий таркибнинг муқим футболчисими ёки уларни ўрнини керак пайтда тўлдирадиган захира йўқлигини англатадими? (Шаҳбоз Беғамов, "championat.asia")

- Санаб ўтган футболчиларингизни алмаштириб бўлмайдиган футболчилар демаган бўлардим. Буни истаган пайтда амалга ошира оламиз. Лекин мен бошқа нарсани режалаштиргандим. Яъни, бошқа футболчиларга кўпроқ имконият бериш учун терма жамоанинг бошқа асосий ўзагини таркибда қолдирамиз. Мувозанат бузилиб кетмаслиги ва хавфсизлик учун уларни доим таркибда қолдирдим. Натижани эсдан чиқариб, буткул янги таркибни тушириб қўриш ҳам мумкин. Лекин бу жуда қийин бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг