UZ

Сўнгги янгиликлар

13:46Самбо бўйича 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:15"Манчестер Юнайтед" тарихида илк бор ушбу ҳолатга тушиб қолди 0 12:44Конор Макгрегор: "Холлоуэйни бир оёқда ҳам енгардим" 0 12:11Ковингтон UFC жангчилари ва Zuffa боксчилари ўртасидаги мукофот фарқи учун Дана Уайтни танқид қилди 0 11:40Жаҳонгир Зокиров "Zuffa"даги жанги учун Ар-Риёдга етиб борди 0 11:09Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашуви учун чипталар нархи маълум бўлди 0 10:38"Қўллар қичишяпти". Нурмагомедов жанг ўтказиш истагини билдирди 0 10:07Самбо бўйича юбилей 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун беллашувларидан ёрқин ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:36Ёшлар Олимпиадаси. Боксчимиз кореялик рақибасини техник нокаутга учратди + ФОТО 0 09:05А Серия. Етакчилар баҳсида "Интер"нинг қўли баланд келди + ВИДЕО 0 08:34Бугун Дана Уайт Дональд Трамп билан Оқ уйдаги лавозим ҳақида гаплашади 0 08:03UFC 335 турнири битта жангини йўқотди 0 07:32ММАчиларимиз IMMAF жаҳон чемпионатида 8 та медаль қўлга киритишди 0 07:01"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига Мадридда "Атлетико"ни мағлуб этди 0 23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0

07 сен 09:58
Янгиликлар

Кураш

Кураш федерацияси иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди

6 сентябрь - кураш миллий спорт тури куни.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 октябридаги қарорига кўра нишоналаётган ушбу сана дунёнинг 140 дан ортиқ мамлакатидаги кураш олами вакилларини бирлаштиришга хизмат қилади.

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида бўлиб ўтган матбуот анжумани ҳам айни санага бағишланди. Унда Республика кураш федерацияси масъуллари спорт турини ривожлантиришга доир амалга оширилаётган ишлар билан журналистларни таништирди. 

Унда иштирок этган Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг спорт ишлари бўйича ўринбосари Уйғун Умуров, федерация бош котиби Аббос Тўйчибоевлар курашни ривожлантириш борасидаги Президент қарорининг ижроси, шунингдек, бугунги кунда терма жамоаларимизни шакллантириш, курашнинг тарғиботи, жаҳон ареналаридаги мавқеи борасида фикр-мулоҳазалар билдиришди.

Осиё ўйинларининг расмий дастурига киритилиши қитъа мамлакатларида ўзбек курашининг давлат реестридан ўрин олишига ва спортчиларнинг рағбатлантирилишига сабаб бўлмоқда. 

Матбуот анжуманида 3 ярим минг йиллик тарихга эга бўлган миллий спортимизни ривожлантириш йўлида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар юзасидан журналистларни қизиқтирган саволларга мутасаддилар томонидан жавоб қайтарилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг