UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

16 июл 10:19
Янгиликлар

Кураш

Курашчилар Бўстонлиқда тайёргарлик кўришяпти ФОТОРЕПОРТАЖ

Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати курашчилари ўқув-йиғин машғулотини Бўстонлиқ туманининг сўлим ва хушманзар жойларида ўташмоқда.

- Тақвим режаси бўйича 36 кунлик ўқув-йиғин машғулотини “Кўк сув” дам олиш зонасида ўтказмоқдамиз, - дейди мактаб-интернатининг кураш бўлими бош мураббийи Мурод Дўсимбетов. - Машғулотларда асосан ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлигини оширишга урғу берилаётир. Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати раҳбарияти болаларнинг кўнгилли ҳордиқ чиқариб, жисмоний жиҳатдан бақувват бўлишлари учун барча шарт-шароитларни яратиб берган.

Шунингдек, дам олиш зонасида Чирчиқ олимпия захиралари мактаб-интернати, Чирчиқ шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари билан бирга турли мусобақалар, учрашувлар ўтказилаётгани барчага манзур бўлмоқда.

Мактаб-интернат курашчилари яқинда Наманган вилоятида ўсмирлар ва қизлар ўртасида соҳил кураши бўйича бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида муносиб иштирок этишган. Алиҳайдар Мажидов (55 кг.), Аҳрор Зиёдуллаев (73 кг.), Жамшид Абдужабборов (+100 кг.) лар ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан жой эгаллаган. 100 кг. вазн тоифасида иштирок этган Асрор Холмаматов ушбу чемпионатнинг бронза медалига сазовор бўлган эди. Энди бу спортчилар Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя этади.

Жорий йилнинг август ойи охирида Жанубий Кореяда катталар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ушбу нуфузли турнирга Аброр Жабборов (60 кг.), Ўрол Содиқов (81 кг.) ва Умар Бозоров (81 кг.) лар астойдил тайёрланишяпти. Шунингдек, курашчилар жорий йилда Навоий шаҳрида 2004-2005 йилларда таваллуд топган болалар ўртасида бўлиб ўтадиган мамлакат чемпионати баҳсларига ҳам қизғин ҳозирлик кўришмоқда.

Суратлар муаллифи - Алимурод Мамадаминов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг