UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

10 июл 17:09
Янгиликлар

Енгил атлетика

Кутилмаган хабар: Осиё ўйинлари совриндори фаолиятини якунламоқчи

2018 йили Жакартада ўтказилган Осиё ўйинларида енгил атлетиканинг босқон улоқтириш йўналишида бронза медали соҳибига айланган Суҳроб Ходжаев фаолиятини якунлаши мумкин.

Маълум бўлишича, 26 ёшли спортчи Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси сабаб шундай қарорга келган. Тожикистонда таваллуд топган Суҳроб 9 йилдан буён юртимиз шарафини ҳимоя қилиб келади. Бироқ, сўнгги пайтларда енгил атлетика федерацияси спортчи билан шартнома шартларини бажармаяпти. Бундан ташқари, нафақат лицензия, балки Олимпия ўйинлари медалини қўлга киритиши мумкин бўлган спортчимизга тайёргарлик учун муносиб шароит яратиб берилмаган. 

Маълумот учун, Суҳроб икки маротаба Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган. Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кумуш, ёшлар ўртасидаги жаҳон биринчилигида бронза медалига сазовор бўлган. 

Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионати совриндори енгил атлетиканинг босқон улоқтириш йўналишида салоҳияти юқори бўлган спортчилардан бири ҳисобланади. Токио Олимпиадасига бир йил вақт қолганида бундай тушунмовчиликларнинг юзага келиши афсуски яхши эмас. 

Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
11 июл 11:03:13
Блоклама
медаллни нима федерация аввал етим коринбойлар корнини чунтагини тулдириб угил уйлаб киз чикарвосин дачаларни битирвосин кейин тирик булса уйлаб куради медал хакида
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг