UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0

05 май 10:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кутилмаган хабар. Сауль - Сондерс бирлаштирувчи чемпионлик жанги бекор бўлиш арафасида

8 май куни (Тошкентда 9 май тонги) АҚШнинг Виржиния штати Арлингтон шаҳрида профессионал бокс кечаси ўтказилади.

Оқшомнинг марказий жанги иккинчи ўрта вазн тоифасида WBO чемпиони, британиялик Билли Жо Сондерс ҳамда WBC ва WBA Super камарлари соҳиби, мексикалик Сауль Альварес ўртасида бўлиб ўтади. 

Лекин бугун тарқалган хабарда Сондерснинг отаси Том Сондерс ушбу бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилмаслиги мумкинлигини айтган. Бунга рингнинг ўлчами устидаги тортишувлар сабаб бўлмоқда. Сондерс ринг ўлчами 24 фут бўлишини истаган. Сауль эса 18 футлик ринг талаб қилган.

Якунда томонлар оралиқ ўлчам - 22 футда тўхташганди. Аммо, сўнгги паллада Саулнинг фикри яна ўзгарди ва у энди ринг ўлчами 20 фут бўлиши кераклигини талаб қилмоқда. Агар бугун ёки эртага томонлар келиша олмаса, у ҳолда узоқ кутилган чемпионлик жанги бекор бўлади ва Сауль Альварес Жон Райдерга қарши рингга кўтарилади.

Таъкидлаш жоиз, агар Сауль Альварес - Билли Жо Содерс жанги амалга ошса, у ҳолда британиялик боксчи фаолиятидаги энг катта гонорар - 7 миллион долларга эга бўлади. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
05 май 10:55:28
Usmonov Komiljon
Ringni nima axamiyati bor
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг