UZ

Сўнгги янгиликлар

16:13Дэвид Бенавидес Биволни танқид қилди 0 15:42Мбаппе Лео Мессидан ўтиб кетди 0 15:11Жан Сильва: "Пратес билади, агар Махачевга зарба берса, жанг якунланади" 0 14:40Кормье Перейранинг даъволарига жавоб қайтарди: "Дўст деб ўйлагандим" 0 14:09Алекс Перейра Павлович билан жангни эмас, чемпионлик камари учун курашишни кутганини айтди 0 13:38Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари кечаги баҳсдаги ҳаракатларига неча баҳо олишди? 0 13:07Пэдди Пимблетт октагонга қайтиш муддатини маълум қилди 0 12:36Тошкентда кикбоксинг бўйича Жаҳон кубоги ўтказилмоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 12:05Чимаев, Царукян, Нурмагомедов жанг қиладиган RAF турнирининг тўлиқ таркиби тасдиқланди 0 11:34Винисиус узоқ муддатга дисквалификация қилингани ҳақида гапирди 0 11:03Тўлиқ таркибда қатнашган юнон-рум курашчиларимиз Жаҳон чемпионатини медалсиз якунлашди 0 10:32Артур Бетербиев қизиқарли янгиликлар ваъда қилди 0 10:01"Бу йигитларни қўллаб-қувватлаш керак". Пейж UFC’даги паст гонорарлар бўйича танқидга қўшилди 0 09:30Месси ва Суареснинг узатмалари "Интер Майами"га "Нью-Йорк Сити"ни мағлуб этишга ёрдам берди 0 08:59Жалолов рингга чиқадиган оқшомда 121 та мағлубияти бор боксчи жанг қилади 0

18 окт 16:47
Янгиликлар

Футбол

Кутилмаган хабар. Япония ОФКни тарк этмоқчи!

Теглар :  ЯпонияОФК
Япония Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) таркибидан чиқиб, янги Шарқий Осиё Федерациясини тузиши мумкин.

Ушбу қадам Япония футбол ассоциацияси (JFA)нинг ташкилотдаги фирибгарлик ва коррупцияга қарши норозилиги ортиб бораётгани билан боғлиқ.

Ироқнинг UTV нашри маълумотига кўра, JFA Саудия Арабистонида ўтказилган Элит Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақаси атрофидаги баҳсли қарорлардан сўнг ОФКда "бадавлат араб мамлакатлари таъсири" кучайиб бораётганидан ғазабланмоқда.

Япониянинг "Виссел Кобе" клуби "Шандун Тайшан" жамоасининг мусобақани тарк этиши оқибатида турнир жадвалидаги ўрнини йўқотганидан кейин жиддий зарар кўрди. Шунга қарамай, ОФК Кобени аввалги воқеа учун 10 минг доллар миқдорида жаримага тортди. Бу қарор икки ёқлама стандарт сифатида баҳоланди.

JFA Япония клублари ва футболчилари, жумладан Такефуса Кубо каби Европада ўйнайдиган юлдузлар, адолатсиз тақвим ва бошқарув муаммоларидан азият чекаётганини таъкидламоқда.

Манбанинг қўшимча қилишича, агар Шарқий Осиё ташкилоти тузилса, Японияга бошқа давлатлар, жумладан, Ироқ ҳам қўшилиши мумкин. Бу ҳаракат Осиё футболининг ҳозирги куч тузилмасини ларзага солиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг