UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Алекс Перейра Ган билан жанг аслида қачон ўтказилиши кераклигини айтди 0 16:12Моуринью "Реал Мадрид"нинг олти футболчисини трансферга қўяди 0 15:30"Менга Жейк Полни боксдан йўқотиш вазифаси қўйилганди. Вазифани виждонан бажардим" - Жошуа 0 14:58"Гэтжи мени кибрли деб ҳисоблайди, аммо бу қандай тугашини биласизлар" - Топурия 0 14:086 нафар боксчимиз World Boxing рейтингида пешқадам сифатида қайд этилди 0 12:54Саудия Арабистони Жаҳон чемпионати ўйинлари учун бепул чипталар тарқатади 0 11:32Хотамбек Бойназаровга мағлуб бўлган жангчи UFC'га ўтди 0 10:56Нурмагомедов Макгрегорнинг қайтишига ишонмаяпти 0 09:33Дмитрий Бивол фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 08:57Водилда белбоғли кураш бўйича анъанавий турнир ўтказилди 0 08:12ФИФА Жаҳон чемпионати олдидан Абдуқодир Ҳусановга алоҳида эътибор қаратди 0 19:31Сенсация: Соболенко Диана Шнайдерга ютқазиб, «Ролан Гаррос»ни тарк этди 0 18:54"Tashkent Open Judo Kids Cup IV" мусобақаси бошланди 0 18:26Шаҳрам Ғиёсов WBO рейтингидан ҳам чиқарилди 0 17:58Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг энг қиммат футболчиси! 0

20 янв 10:20
Янгиликлар

Футбол

Ла Лигада навбатдаги "ЎҒРИЛИК"! VAR Ламин Ямалнинг голини бекор қилишда хато кадрни танладими?

"Аноэта" стадионида кечган баҳсда юзага келган офсайд билан боғлиқ вазият бутун дунё футбол жамоатчилигини оёққа турғизди

Archivo VAR нашрининг хабарига кўра, ярим автоматик офсайд тизими (SAOT) Ламин Ямалнинг голини кўриб чиқишда қўпол хатога йўл қўйган. "Реал Сосьедад" ҳамда "Барселона" ўртасидаги баҳсдан (2:1) сўнг VAR бўйича эътирозлар пайдо бўлди.

Муаммо нимада?

Асосий эътироз VAR ҳакамлари томонидан танланган кадр (фрейм) билан боғлиқ. Қоидага кўра, офсайд чизиғи тўпга сўнгги бор тегилган сонияда чизилиши керак. Бироқ эълон қилинган суратларда кўриниб турибдики:

Танланган кадр: VAR Кунде тўпга тегиб бўлган, кечикиб танланган кадрни ишлатган.

Ҳақиқий ҳолат: Тўпга охирги тегилган сонияда Ламин Ямалнинг оёғи чизиқ устида (офсайдсиз ҳолатда) турган бўлган.

Натижа: Кечикиб олинган кадр туфайли Ямалнинг оёғи офсайддадек кўринган ва гол бекор қилинган.

"Бу болалар боғчаси эмас, бу Ла Лига!"

Испаниялик экспертлар ва "Барселона" мухлислари ушбу қарорни "навбатдаги ўғрилик" деб аташмоқда. Технологиялар инсон омилини камайтириши керак эди, бироқ кадрни танлашдаги хатолик ўйин тақдирига бевосита таъсир кўрсатди. Archivo VAR нашри "SAOT Аноэтада яна қовун туширди" дея кескин фикр билдирган.

Ҳозирча Ла Лига раҳбарияти ёки Ҳакамлар қўмитаси ушбу вазият бўйича расмий баёнот бергани йўқ. Бироқ ижтимоий тармоқларда ушбу кадр бўйича баҳслар тинмаяпти.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг