UZ

Сўнгги янгиликлар

07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0

24 май 15:53
Янгиликлар

Баскетбол

ЛеБрон Жеймс Nike билан ҳамкорлиги акс этган янги ҳужжатли фильм ишланганини эълон қилди

Теглар :  ЛеБрон Жеймс
«Лос-Анжелес Лейкерс» етакчиси ЛеБрон Жеймс ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида баскетболчининг Nike билан ҳамкорлиги бошланиши ҳақида сўз юритадиган янги ҳужжатли фильм чиқишини маълум қилди.

«Бу ажойиб ҳужжатли фильм бўлади», - деб ёзган ЛеБрон.

Маълум бўлишича, ЛеБрон Nike билан шартнома имзолашдан олдин унга Reebok'дан анча яхши таклиф тушган. Reebok'нинг таклифи 10 йил давомида тахминан 115 миллион долларни ташкил этувчи ва 10 миллион долларлик имзо бонуси билан баҳоланган.

Жеймс ўзини Nike компаниясининг бир қисми сифатида кўриши туфайли гарчи уларнинг таклифи 70 миллион долларга яқинроқ бўлсада Nike брендига содиқ қолишини таъкидлаган. Жеймснинг агенти Nike'га қўнғироқ қилиб, ЛеБрон уларни афзал кўришини ва агар таклиф бироз яхшиланса, келишувга рози бўлишларини айтган.

Шу тариқа, 77 миллион доллар ва 10 миллион долларлик имзо бонуси билан келишувга эришилган. Шундан сўнг, етти йиллик умумий қиймати 87 миллион долларни ташкил этувчи шартнома тузилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг