UZ

Сўнгги янгиликлар

16:49"Энди камарнинг янги эгаси бўлади". Гэрри — Махачев билан жанг ҳақида 0 16:18"Махачев Гэррига нокаут билан ютқазади" - Конор Макгрегор 0 15:40"Ислам Гэрри билан тик туриб жанг қилса ҳам хавотир олмайман" - Махачевнинг мураббийи 0 15:18“Манчестер Юнайтед” трансфер ойнаси ёпилгунга қадар яна иккита шов-шувли харидни амалга оширмоқчи 0 14:48Дана Уайт Хабиб Нурмагомедов ҳақида: "Агар у шундай қилганида, барча даврларнинг энг буюк жангчиси бўларди" 0 14:23"Унинг нима деяётганини тушунмадим". Махачев UFC 330 олдидан Гарри ҳақида ҳазил қилди 0 13:54Таэквондочиларимиз катта таркибда WТ Президенти кубогида қатнашишади 0 13:28Рейндерснинг "Ал Қодисия"даги маоши маълум 0 12:59Махачев Гэррини энг хавфли рақиб деб ҳисобламайди 0 12:31UFC 330 турнирининг тўлиқ карди: Ислам Махачев – Йен Мачадо Гэрри 0 12:03Махачев Нурмагомедовнинг UFC`га ўтиши ҳақида гапирди 0 11:33"Барселона" кузатиб бораётган уч нафар ҳимоячи номини маълум 0 10:55Мераб Двалишвили: "Пётр, тирикмисан?" 0 10:28UFC 330 матбуот анжуманида Йен Гэррини ҳуштакбозлик билан кутиб олишди, Махачев бунинг сабабини тушунтирди 0 09:49Хабиб Нурмагомедов фаолиятидаги энг қийин жангни айтди 0

05 июн 10:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Леон Эдвардс Ислам Махачевга қарши эҳтимолий жангга муносабатини билдирди

Яримўрта вазнда амалдаги UFC чемпиони Леон Эдвардс енгил вазн чемпиони, россиялик Ислам Махачевга қарши эҳтимолий жанг ҳақида берилган саволга жавоб берди.

Ислам якшанба тонгида Ньюаркда ўтган UFC 302 турнирида америкалик даъвогар Дастин Порьени бешинчи раундда бўғиш усули билан мағлубиятга учратиб, ўзига тегишли UFC чемпионлик камарини учинчи маротаба ҳимоя қилганди. Ўша жангдан кейин Махачев эндиги асосий мақсади яримўрта вазн камарини қўлга киритиш эканини ҳам айтган эди. 

"У эндигина енгил ваз тоифасидаги камарини ҳимоя қилди. Бу Ислам учун биринчи чемпионлик ҳимояси бўлди. Александр Волкановски билан бўлган иккита жангни мен чемпионлик ҳимоясига қўшмайман. Махачев мен билан жанг қилишдан олдин ўзини вазнида икки-уч марта камарини ҳимоя қилиб олсин. Кейин яримўрта вазн ҳақида ўйласа ярашади. Ҳа, бу катта жанг бўлади. Лекин менинг ҳали вазнимда қиладиган ишларим бор. Кейинроқ бу супержанг ҳақида ўйлаб кўрса бўлади", - деди британиялик чемпиони SkySports каналига берган интервьюсида. 

Эътиборлиси, Эдвардснинг ўзи ҳам икки вазн тоифасида чемпион бўлишни мақсад қилган. 

"Келаси йил иккинчи чемпионлик камари учун уриниб кўраман. Бу йил мен ўз камаримни икки бор ҳимоя қиламан. Бу билан чемпионлик ҳимоя жангларим тўрттага етади. Келаси йили яна бир маротаба ҳимоя жангини ўтказаман. Шунда камаримни беш маротаба ҳимоя қилган бўламан. Шундан кейин келаси йилнинг охирларида ўрта вазн тоифаси чемпионлик камари учун жанг қиламан. Менинг мақсад ва режаларим шундай", - дея сўзига якун ясади Эдвардс. 

Эслатиб ўтамиз, Леон Эдвардс 27 июль куни Манчестер шаҳрида ўтказиладиган UFC 304 турнирида америкалик Белал Муҳаммадга қарши октагонга чиқади. Катта эҳтимол билан Ислам Махачевнинг кейиги рақиби енгил вазн рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган Арман Царукян бўлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
05 июн 16:25:01
Исломбек
Ufc 302 турнири Нюаркда булдими админ
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг