UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида яна 4 та медал қўлга киритди 0 15:49Жалгасбай Бердимуратов PFL Моscоw турнирида эронлик рақибига қарши жанг қилди 0 15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0 13:13Месси МЛС тарихида қаторасига икки мавсум тўпурар бўлган илк футболчига айланди 0 12:42"У иштонини ҳўллаб қўяди". Фьюри — Жошуа билан бўлажак жанги ҳақида 0 12:11Дональд Трамп Дана Уайт, Махачев ва Нурмагомедовга Оқ уйда ишлашни таклиф қилди 0 11:40Шара Буллетнинг жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 11:09“Насаф” аёллар жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси 1/4 финалига чиқди 0 10:38Умматалиев ғалаба қозонган оқшомнинг асосий жанги WBC камари учун кечди 0 10:21Ёшлар Олимпиадасида бугун 5 нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 10:07UFC Vegas 124: Қирғиз жангчиси 12-ғалабасини қўлга киритди 0 09:36Оғир вазнлилар иштирокидаги UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жангида нокаут! 0

22 окт 16:58
Янгиликлар

Футбол

«Локомотив» Жасур Жалолиддинов учун «Бунёдкор»га нормадан камроқ компенсация тўлаганми?

Ўзбекистонлик футболчи Жасур Жалолиддиновнинг «Бунёдкор»дан Москванинг «Локомотив» клубига трансфер бўйича ҳамон ноаниқликлар борлиги маълум бўлмоқда.

Аввалроқ «Бунёдкор» Жасур Жалолиддинов трансферидан тушган маблағни ишлата олмаётгани ҳақида хабар берилганди. Бунга сабаб қилиб трансфер устида турган томонларнинг асл трансфер ҳужжатини топилмаётгани таъкидланганди.

«Дарё»га маълум бўлишича, москваликлар футболчи трансфери учун тошкентликларга машғулотлар компенсацияси учун нормадан камроқ пул тўлаган бўлиши мумкин. «Локомотив» клуби «Бунёдкор»га Жалолиддиновнинг  машғулот компенсацияси сифатида 130 минг евро ўтказган. Шунингдек, учинчи томон футболчи учун яна 200 минг АҚШ доллари миқдорида пул ташлаб берган. Фақатгина «Бунёдкор» асл ҳужжатнинг йўқлиги сабаб бу маблағларни ўз ҳисоб рақамига тўлиқ ўтказа олмаган.

Шу ерда савол туғилади: «Локомотив» аслида «Бунёдкор» футболчиси учун қанча компенсация тўлаб бериши керак эди? Мутахассислар маълумотига кўра, компенсация масаласида ФИФА ҳар бир конфедерация учун, шунингдек, ҳар бир давлат учун алоҳида-алоҳида 4 хил кўринишдаги сумма белгилаган. УЕФА давлатлари учун 2019 йилги ҳолатга кўра бу суммалар мос равишда 90 минг, 60 минг, 30 минг ҳамда 10 минг евро этиб белгиланган.

Россия клублари кейинги уч йўналиш бўйича компенсация тўлашлари белгилаб қўйилган. Бунда Россия Премьер Лига клублари иккинчи гуруҳ бўйича, яъни, йилига 60 минг евродан ҳақ тўлашлари керак. «Локомотив» Чемпионлар Лигасида тўп сурадиган жамоа сифатида айнан иккинчи йўналишда суммани ҳисоблаши мантиқан тўғри бўлади.


Аммо «Бунёдкор»га компенсация тўлашда учинчи гуруҳ суммаси — 30 минг евро инобатга олинган. Қоидага кўра, футболчининг 12–15 ёшдаги машғулотлари учун 4-гуруҳ бўйича ҳақ ҳисобланади, яъни, ҳар йили учун 10 минг евродан — умумий 40 минг евро. Шунингдек, 16, 17 ва 18 ёшининг ҳар бири учун 30 минг евродан умумий 90 минг евро ҳисобланган. Жами — 130 минг евро.

Агар «Локомотив» 2-гуруҳ бўйича ҳақ тўлаши керак бўлса, у ҳолда 16, 17 ва 18 ёши учун 60 минг евродан ҳисобланиши керак бўлади. Шунда умумий сумма 130 минг эмас, балки 220 минг еврони ташкил қилган бўларди.

Таъкидлаш лозим, ФИФА тизимига «Локомотив» Жасур Жалолиддинов ҳамда «Бунёдкор» ўртасидаги шартноманинг бекор бўлгани ҳақидаги ҳужжатни жойлаштирган. Бунда на машғулот компенсацияси суммаси ва трансфер нархи кўрсатилган. Келиб чиқадики, футболчи учун 200 минг АҚШ доллари учинчи томон тарафидан Жалолиддинов билан шартномани бекор қилиш учунгина «Бунёдкор»га тўлаб берилган. Россия нашрлари эса Жалолиддинов учун «Локомотив» 1 миллион евродан кўпроқ чиқим қилгани ҳақида маълумотлар берилган.

Норасмий манбага кўра, «Бунёдкор» клуби футболчининг машғулотлари учун аслида қанча маблағ олиши кераклиги масаласида ўз юристлари билан ишлаяпти. Агар «Локомотив» чиндан ҳам 2-гуруҳ бўйича пул тўлаши керак бўлса, «Бунёдкор» бу борада ФИФАга арз қилиши мумкин бўлади. 200 минг долларни эса асл ҳужжат топилганидагина қўлга киритиши мумкин бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг