UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Эркин курашчиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби маълум! Рўйхатда Разамбек борми? 0 20:29Скалони Аргентина терма жамоаси билан хайрлашмоқчи 0 19:58Анвар Анваров дунёнинг энг кучли узунликка сакровчилари сафида 0 19:27Ислам Махачев UFC 333 турнирининг асосий жангларига тахмин билдирди 0 18:56Раҳмоновга Қозоғистон Президенти бирор масалани ҳал қилишда ёрдам берганми? 0 18:25Зўравонлик айблови ва жароҳатлар билан курашган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз 0 17:54Пауло Коста Эдди Хирн билан шартнома имзолади ва UFC`дан озод этишини талаб қилди 0 17:23Гэтжи деярли уч ойдан сўнг Оқ уйдаги турнирда Топурияни қандай мағлуб этганини тушунтирди 0 16:52Синдаров рапид бўйича дунё рейтингида 2-ўринга кўтарилди. Олдинда фақат афсона бор! 0 16:21Эрлинг Холанд учинчи ўринга кўтарилиб олди 0 15:50Жастин Гэтжи нима учун Исламнинг мухлиси эканлигини тушунтирди 0 15:19"Иккала вариант ҳам аъло". Дана Уайт Топуриянинг навбатдаги рақиби ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:48Раҳмонов ММА тарихидаги уч севимли жангчисини очиқлади 0 14:17Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради 0 13:46Волкановски Рамазоннинг вазнидаги чемпионлик жангига ўз тахминини айтди 0

16 июн 23:13
Янгиликлар

Футбол

“Локомотив” Қаршида “Насаф”ни енгди, “Пахтакор”да ҳам ғалаба

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон 25-миллий чемпионати олий лигасида 12-турга якун ясалди. Бугун жами 7та учрашув ўтказилди.

Марказий ўйин Қаршида “Насаф” ҳамда Тошкентнинг “Локомотив” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди ва унда “темирйўлчилар” Темурхўжа Абдухолиқовнинг дубли эвазига 2:1 ҳисобида зафар қучишди. 

Амалдаги мамлакат чемпиони “Пахтакор” ўз майдонида Муборакнинг “Машъал” жамоаси дарвозасига жавобсиз 3та тўп йўллади. “Бунёдкор” эса Бекободда “Металлург” клуби билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Бу турдан сўнг пешқадам “Локомотив” энг яқин таъқибчиси “Бунёдкор”дан 4 очкога ўзиб кетди.  

“Насаф” (Қарши) – “Локомотив” (Тошкент) 1:2

Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов 4, - 0:1. Темурхўжа Абдухолиқов 44, - 0:2. Эркин Бойдуллаев 62, - 1:2

“Пахтакор” (Тошкент) – “Машъал” (Муборак) 3:0

Голлар: Жамшид Болтабоев 11, - 1:0. Шерзод Каримов 63, - 2:0, Игорь Сергеев 83 пенальти, - 3:0

“Металлург” (Бекобод) – “Бунёдкор” (Тошкент) 1:1

Голлар: Муроджон Тошматов 51, Забиҳилло Ўринбоев 79, - 1:1

“Қўқон-1912” (Қўқон) – “Сўғдиёна” (Жиззах) 1:2

“Андижон” (Андижон) – “Олмалиқ” (Олмалиқ) 0:2

“Бухоро” (Бухоро) – “Нефтчи” (Фарғона) 2:0

“Қизилқум” (Навоий) – “Навбаҳор” (Наманган) 1:0

Гол: Илҳом Юнусов 90+5 пенальти, - 1:0. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг