UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

26 июн 20:41
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Ломаченконинг рақиби кўрингани каби оддий эмас: у японча ММА билан боксни бирлаштирган, фаолиятини икки маротаба якунлаган ва Лопес билан жангда яхшироқ ҳаракатланган

27 июнь куни Лас-Вегасда Василий Ломаченко рингга қайтади.

Оммавий ахборот воситаларида нафрат ва шафқатсиз танқиднинг максимал даражасини бошдан кечирган украиналикка муносиб муносабат билдирилиши керак: у осон йўлларни изламайди, чунки у қайтиш учун энг ноқулай рақибга эга - япониялик Масайоши Накатани.

Ломаченко учун нафақат Масайошини мағлуб этиш, балки уни ёрқин тарзда бажариш ҳам муҳимдир.

Ломаченконинг промоутерлари уни жуда хавфли бўлганлиги сабабли япониялик билан жанг қилмасликка ишонтиришга ҳаракат қилишди. Накатани бўй узунлиги жиҳатидан украиндан сезиларли даражада устундир.

Накатани боксга жуда кеч кириб келган - фақат ўз ватани Осаканинг ўрта мактабида (7-9 синфлар), Япониянинг анъанавий нихон-кемпо жанг санъатларига урғу берган: бу дзюдо, каратэ, жиу-житсу, айкидо ва ҳаттоки кураш элементларини ўз ичига олган жанг санъатлари аралашмаси.

Накатанининг мураббийи уни тезда бўйининг баландлиги ва қўлларининг узунлиги сабабли боксда ўз имкониятларини очиш учун кўпроқ имкониятга эга эканлигига ишонтирди. Ажабланарлиси шундаки, бўйдаги устунлик унга ҳаваскор орасида жиддий ютуқларга эришишга имкон бермади ва Накатани профессионал боксга таниқли рақибидан икки йил олдин - 2011 йил ёзда ўтди.

Еттинчи жангда у енгил вазнда Шарқий ва Тинч океани бокс федерацияси (OPBF) чемпиони номини олди ва камарларини 11 марта муваффақиятли ҳимоя қилди. Унинг рақиблари жуда кучсиз эди деб ҳисобламаслик керак: таиландликлар ва филиппинликлар билан муросасиз жанглар қилди, аммо аслида унинг фаолияти олдинга силжимади. У Денис Беринчикнинг япониялик версиясига айланди: у бокс мухлислари орасида таниқли эди ва ўзининг ёрқин жанг услуби туфайли томошабинларнинг қизиқишини уйғотди, бироқ у фақат маҳаллий юлдуз мақомидан чиқа олмади.

Ушбу вазиятни тушуниб, Накатани Тwitter'да боксдан кетишини эълон қилди, аммо бир воқеа аралашди: Теофимо Лопес АҚШда машҳурликка эришди, у нафақат бир неча раундда рақибларини енгди, балки буни ажойиб тарзда ҳам амалга оширди. Тоp Rank менежерлари унга муносиб қаршилик кўрсатадиган рақиб излашди ва уларнинг кўзлари IBF рейтингида юқори ўринни эгаллаган Накатанига тушди.

Накатани олти раунддан кўпроқ вақт жанг қилмайдиган энг енгил вазннинг кучли панчерларидан бири билан ўзини намоён қилиш имкониятидан хурсанд бўлди. Жанг олдидан, Лопес ўз услубида  рақибини қандай енгишини тушунтирди:

"Мен бу япон минора қўриқчиси учун жуда тезман ва шунчаки чақмоқдек битта зарбам билан кесиб ташлайманки, бу одам рингда кимга қарши чиққанини ва қандай даражада эканлигини дарҳол англаб етади".

Аммо рингда японияликлар Теофимодан бошқа ҳаммани ҳайратда қолдирдилар. Дастлаб, бу фаворитга қараганда анча яхши кўринарди: у рақибни ақлли тарзда ушлаб турди ва ўнг томондан кўплаб зарбалар берди, бу эса Лопесни нокаут билан ғалаба қозонишдан кўра кўпроқ ҳимоя ҳақида ўйлашга мажбур қилди. Натижада, у Лопесга қарши карьерасидаги энг оғир жангни ўтказди ва у 12 раунд давомида биринчи рақамли бўлди. Яна бир савол шундаки, ҳакамлар томонидан берилган очко, аслида рингда бўлган воқеага номувофиқлиги билан ажралиб турарди - 119: 111, 118: 110, 118: 110. 

Теофимо баҳона изламади ва рингда ўзининг ёмон жанг кўрсатганини тан олди. Шунга асосланиб, Ломаченко Накатанини рақиб сифатида танлади, гарчи юқори даражадаги вице-президент Карл Моретти украиналикни биринчи енгил вазнга ўтишга ишонтирган бўлсада:

"Биз Ломаченкони яна бир ярим енгил вазнли йигитга тавсия қилдик. Бу ҳал бўлмади, шунинг учун Накатани билан жанг бўлади".

Украиналик боксчининг жамоаси Накатани билан музокораларни тезроқ ҳал қилди ва бу қарор фақат реванш олиш туйғуларга асосланган эди.

“Накатани - мен учун энг яхши танлов. Мен ўзимни шу йигит билан таққосламоқчиман, чунки у Теофимо Лопеc билан жангда ғалабага жуда яқин эди. Масайоши жиддий рақиб. Жангдан сўнг, унинг Лопес билан жангини таққослаб кўрамиз", - деди Ломаченко.


Накатани Ломаченко иккиси учун умумий рақиблардан бирининг карьерасини "дафн қилди" ва олти ой ўтгач, Феликс Вердехо ўз севгилисини ўлдирди

Маълум бўлишича, Вердехо учун бу унинг ҳаётидаги сўнгги жанг эди. Жорий йилнинг апрель ойи охирида у ҳомиладор қиз дўстини ўлдирди, бунинг учун уни умрбод қамоқ жазоси кутмоқда.

Накатани Вердехони мағлуб этиб, Василий Ломаченко билан жанг учун катта йўл очди. Унинг салбий томони шундаки, украиналикнинг карьераси айнан шу курашга боғлиқ, демак бу Василийга катта билан туртки беради. Яна бир савол шундаки, бу унинг учун карьерасидаги энг баланд рақиб - 182 сантиметр ва қўлларнинг узунлигидаги  устунлик янада сезиларли.


Жанг олдидан Накатани ўзига бўлган ишончни кучайтиради:

"Ломаченко мен учун ўтиш даври. Ўйлайманки, бу осон ғалаба бўлади. Тўғри, мен оддий рақибга қарши курашмайман. Менинг энг яхши зарбаларим танага, ўнгга ва чапга. Ломаченко билан жангда зарбани танага йўллаш керак. Мен буни амалга оширмоқчиман. Агар ҳаммаси яхши бўлса, унда мен уни нокаут қила оламан. Агар ундай бўлмаса, унда ҳакамларнинг қарорини ўз фойдамга ҳал қилиш учун етарлича ҳаракат қилмоқчиман. Аммо мен ўзимга ишонаман".


Теофимо Лопес ҳам ушбу жангда қизиқарли тўқнашувни кутмоқда:

“Ломаченко - Накатани - бу яхши кураш. Ломаченко ҳақида бир нарсани айтишим мумкин, у жанглардан қочмайди. Мен Ричард Комимни нокаутга учратганимда ҳам, у нима қилганимни тушунмади. У ҳайратда қолди. Шунинг учун, менимча, Ломаченкога ўз ҳаққи берилиши керак. Кўпгина йигитлар унга қарши курашишни истамайдилар, чунки у ҳали ҳам энг яхши жангчи.

Накатанига келсак, у "мешок" эмас. Кўплаб жангчилар унинг ноқулай, баланд бўйли, узун йигит эканлигини англамайдилар. Қаранг, у Пуэрто-Риколикка нима қилган. Унинг исмини айтишни истамайман. Бу қаттиқ кураш ва ҳар иккаласига ҳам муваффақият тилайман. Уларнинг, албатта, умумий жиҳатлари бор - улар менга ютқазишди" - деди Лопес.

Бўйдаги сезиларли устунликка қарамай, украиналик хавф туғдиради, ҳатто жуда кўп: реванш олиш кайфияти ортида Накатанида Лопесдан кўра ишончли тарзда мағлуб этиш ва карьерасини тугатиш учун имконият бор. Масайоши тезкор ва техник рақибларни қандай мағлуб этишни билади.

Ломаченко учун эрта ғалаба қозониш жуда муҳим, акс ҳолда очколар бўйича ғалаба унга озгина фойда келтиради. Бундай ҳолатда, у вазнини ўзгартириши керак бўлади, чунки бошқа енгил вазн тоифасидаги боксчилар Накатани билан жангда Василий сингари таваккал қилишга ҳам қизиқмаслиги аниқ. Ва Ломаченко учун жуда енгил вазнга ўтиш таслим бўлиш билан таққосланади.

Ломаченко учун ҳалокатли йил...Шундайми?


Sports.ru сайтидан Сарвиноз Рахмонқулова таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг